Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда метан нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинишини маълум қилди. Унинг матбуот котибига кўра, президент топшириғига билан, нон ва ғалла нархларини эркинлаштиришда бўлгани каби, бу соҳада ҳам нархларни рақобат асосида барқарорлаштириш чоралари кўрилади.
Энди янги АГТКШлар қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади. 1 январдан бошлаб эса «UZINFOCOM» автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби мажбурий ҳисобланади.
Суд Shaffof метан «заправка»лари эгалари ва ишчиларига ҳукм ўқиди. Иш материалларида 447,5 млрд сўмлик солиқларни тўламаганлик, 1,37 трлн сўмлик савдо қоидаларини бузиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатлари қайд этилган. Асосий айбланувчилар — ака-ука Тошматовлар — 9 йил 2 ойга қамалди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 апрель куни АГТКШларда метан 3800 сўмдан сотилди, бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.
Ўзбекистонда 3 март куни иш фаолиятидаги АГТКШлар сони камайди. Электр таъминоти чекловлари 960 МВтга етди. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бензин ва дизель ёқилғиси талабга мос ҳажмда етказиб берилмоқда.
Пайшанба куни Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш бироз қисқарди, Туркманистондан импорт эса ошди. Мамлакатда тиғиз вақтларда электр энергияси етказиб бериш бўйича чекловлар сақланиб қолмоқда, деди Энергетика вазирлиги масъули. Газ «заправка»ларининг деярли 3 дан 1 қисми фаолиятини тиклаган.
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаласи 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари учун киритилган чекловлар юмшатилганини маълум қилди. АГТКШлар «маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида» ишини тиклайди.
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг беш вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларининг ярми вақтинча ёпилди. 13 декабрдан ушбу ҳудудларда 1179 та шохобчадан 547 таси ишламоқда.
Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.
4 декабрдан Андижон вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларида газ жадвалга мувофиқ — соат 06:00 дан 15:00 гача берила бошлади. Газ билан, биринчи навбатда, турар жой бинолари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектлари таъминланади.
Тадбиркорлар учун газ тарифлари оширилгани ортидан 1 октябрдан АГТКШларда бир кубометр газ нархи 2700−2800 сўмдан 3100−3250 сўмга (максимал нарх) кўтарилди. Маълум қилинишича, прокуратура шохобчалар раҳбарларини нархларни ҳукумат белгилаб берган чегарадан оширмаслик ҳақида огоҳлантирган.
Ўзбекистонда тарифлар ошганидан сўнг газ қуйиш шохобчаларидаги нархлар 3250 сўмгача чекланган тақдирда ҳам АГТКШлар киритган сармоясини қайтара олади, дея маълум қилди энергетика вазири. Тадбиркорлардан бири бу нарх билан ишлай олмаслиги мумкинлигини айтди.
Жўрабек Мирзамаҳмудов баъзи газ қуйиш шохобчалари учун имтиёзли нархлар борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Давлат етказиб берувчилари барча «заправка»ларга газни ягона нархда сотади, деди энергетика вазири.
Январда Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 614 та ҳолат аниқланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Хусусан, АГТКСларда 20 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларда 76,8 млрд сўмлик газдан фойдаланилган.
Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Нарматов газ ҳажмини ўлчагичларни уланиш нуқтасига олиб чиқиши керак бўлган, лекин бу талабни бажармаган АГТКШларга нисбатан қатъий чора кўрилиши, Президент қароридаги пунктларни бажармаган шаҳобчалар ўчириб қўйилиши ҳақида огоҳлантирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг