Давактив «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибига кирувчи «Ўзтемирйўлконтейнер» корхонасининг 35 фоиз улуши сотилганини эълон қилди. Келишув 200 млрд сўмга баҳоланган. Харидор Cotton Logistics бўлди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобига акция сотиб олиш, ходимларга ўз корхонаси акцияларини харид қилиш устувор ҳуқуқ бериш, дивидендлар бўйича имтиёзларни 2028 йил охиригача узайтириш кабиларни назарда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.
Uzauto Motors оддий акциялари «Тошкент» фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилди. Компания акцияларини фонд бозорида кенг оммага таклиф этиш жараёнлари 2022 йилнинг IV чорагидан бошланади.
«Ўзметкомбинат» «баъзи инвесторлар томонидан акцияларни сотиш бўйича инсофсиз ҳаракатлар» содир этилгани сабабли компания акцияларини сотиш тўхтатилганини маълум қилди. Сўнгги ҳафта давомида завод акциялари нархи 2,5 баробарга арзонлашиб кетган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг