Ўзбекистон, 30 йилдирки, лотин ёзувига тўлиқ ўтолмайди. Бир неча ҳарфнинг якуний кўриниши тасдиқланиши билан жараён тугаши кутиляпти. Бу сўнгги 85 йилда алифбо кўринишининг олтинчи ўзгартирилиши бўлади. «Газета.uz» мухбири Жаҳонгир Азимов чўзилиб кетган ўтишнинг сабаблари ва оқибатларини ўрганди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар учун ягона алифбо яратишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу давлатлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлайди.
Бир гуруҳ тилшунослар ёпиқ эшиклар ортида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартишлар киритиш масаласида ҳал қилувчи қарорга келгани айтилмоқда. Таъкидланишича, алифбодаги sh, ch, oʻ ва gʻ ҳарфларини ş, ç, ō ва ğ шаклига ўзгартириш ҳамда ñ ҳарфини киритиш таклифлари маъқулланган. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов ушбу қарорнинг илмий асосланмагани ва келажакда қандай ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келиши ҳақида ёзди.
Алифбони ўзгартириш масаласи маълум вақтдан кейин яна пайдо бўлишини истамасак, алифбо ва имло билан боғлиқ масалаларни сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳар қандай ўзгариш аниқ илмий асосланган ва пухта ўйланган бўлиши керак, деб ёзади колумнист Комил Жалилов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг