Шанба куни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Тошкент вилоятидаги Амирсой курорт мажмуасида норасмий учрашув ўтказди. Жапаров ва Мирзиёев долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди, шунингдек, курорт-рекреация марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олди.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ дам олиш масканида бўлди. Улар биргаликда чанғи учди. Фото.
Ўзбекистонда 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги ўтказилади. Шунингдек, «Зомин», «Чимён» ва «Амирсой»да бож олинмайдиган («duty free») йирик савдо комплекслари қурилади.
«Амирсой» (Ўзбекистон), «Шимбулоқ» (Қозоғистон) ва «Роса Хутор» (Россия) тоғ курортлари альянсга бирлашди. Улар Тошкентда бўлиб ўтган кўргазмада дам олувчилар бонусларга эга бўлишлари ва уларни альянснинг бошқа курортларида сарфлаши мумкин бўлган спорт-кўнгилочар тадбирлар тақвимини тақдим этди.
«Амирсой» дам олиш масканида дор йўли электр энергияси ўчиши оқибатида тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, узилишга йўлнинг электр қурилмасида юзага келган носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда дор йўли фаолияти қайта тикланган.
Санкт-Петербургга етиб борган Шавкат Мирзиёев, январь охиригача фаолияти қайта тикланадиган валюта алмаштирувчи банкоматлар, 81 туп кесилган дарахтнинг компенсациясини 22 ойдан сўнг олган Экоқўмита, Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тўла автобус, шахматда жаҳон чемпионини мағлуб этган Нодир Абдусатторов ва бошқа жабарлар — «Газета.uz» нинг 28 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва хорижий давлатларнинг элчилари «Амирсой» ҳудудида ташкил этилган «Дипломатлар боғи»да дарахт экишди. Туркия элчиси Олган Бекар келажакни асраб қолиш учун бу ҳам бир имконият эканлигини таъкидлади.
Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланмоқда.
Депутат Расул Кушербаев Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаганини «ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини» таъкидлади. «Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил бахоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?», — деб ёзади депутат.
«Амирсой» курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида 6 март кунидан бошлаб 10−20 смгача сурилиш, 1 метргача чўкишлар давом этаётгани маълум қилинди. Мазкур ҳодиса кўп миқдорда қор ва ёмғир ёғгани, намгарчилик меъёридан ортгани сабабли юзага келгани айтилмоқда.
Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.
Бўстонлиқ ва Зоминда қуриладиган янги дор йўллари қурилишини Австриянинг Doppelmayr компанияси амалга ошириши маълум бўлди. Хабар берилишича, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг