Болаларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган, йод таркибли «Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарган Samo МЧЖ қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланиб, унинг лицензияси вақтинча тўхтатилди.
«Антиструмин» препарати билан боғлиқ жиноий иш доирасида 3 нафар шифокор аёлнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилиши терговнинг холис ва объектив ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.
Наманганда уч нафар тиббиёт ходими болаларнинг йоддан заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси эҳтиёт чорасини енгилроғига ўзгартиришни сўраб, президентга хат йўллади.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов сентябрда болалар йод таркибли «Антиструмин» дорисидан оммавий заҳарлангани ҳақида гапириб, препаратни беришда доза ошириб юборилганини тан олди. Аввалроқ унинг ўринбосари Элмира Боситхонова ҳолат сабаби дори эмас, ЎРВИ бўлиши мумкинлигини билдирганди.
Депутат Дониёр Ғаниев «Док-1 Макс» иши бўйича судда ота-оналарнинг дардини кўриб йиғлаганини айтди. Шундан келиб чиқиб, у ССВ раҳбари Амрилло Иноятовдан «қандай ҳулоса чиқардинглар, сиёсий жавобгарлик бўладими, бундай қўпол хато қайта такрорланмайди деб ваъда бероласизларми?» дея сўради. Видео.
«Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарувчи Samo фармацевтика компанияси ҳамтаъсисчиси Нодир Юнусов АҚШда қидирувда экани аниқланди. Йод препарати билан боғлиқ можаро фонида у таъсисчилар сафидан чиқди. У ва Samo компанияси ҳақида нималар маълум?
ССВ раҳбари Амрилло Иноятов сешанба куни журналистлар билан учрашувда «Антиструмин» дориси мавзусига чуқур кирмасликни маслаҳат берди. «Бу мавзу билан шуғулланаётган одамлар бор. Нима бўлса ҳам, ўзи текширади, ўзи жавобини беради. Бу мавзуга чуқур кирманглар», — деди вазир.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Samo компаниясидан тендерсиз 3,55 млн қути «Антиструмин» (калий йодид) препаратини қарийб 22 млрд сўмга сотиб олган. 2022 йилда дорининг бир қадоғи 5500 сўмдан харид қилинган бўлса, жорий йилда 6500 сўмдан сотиб олинган. Чакана савдода эса 3000 сўмдан сотилган.
Ўзбекистон ССВ Президент администрацияси вазирга «Антиструмин» қабул қилган болаларда ножўя таъсирлар кузатилаётгани билан боғлиқ вазият ҳақида интервью беришни тақиқламаганини маълум қилди. Бу ҳақда аввалроқ журналистларга ўзини вазир ёрдамчиси деб атаган шахс айтган эди.
Тошкентда ўнлаб болалар РШТЁИМ токсикология бўлимига заҳарланиш аломатлари, иситма, ошқозон бузилиши билан ётқизилди. Ота-оналар улар йод ичганидан сўнг хасталанганини маълум қилмоқда. Шифокорлар эса ҳолатнинг препарат билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
«Антиструмин» йод препаратини ишлаб чиқарувчи Samo компанияси фаолияти текширилмоқда. Ножўя таъсирлар туфайли касалхонага ётқизилган болаларнинг ота-оналари ушбу препаратни қўллаш сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда. Расмийлар эса болаларда ЎРВИ бўлиши мумкин деган фикрда.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни пайтда иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.
Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганишлар якунига етгунига қадар таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100 маҳаллий дори воситасидан фойдаланишга тақиқ жорий этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг