«антиструмин» тегли мақолалар


«Антиструмин» дорисини ишлаб чиқарган Samo`нинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
23 март 2024, 11:35

«Антиструмин» дорисини ишлаб чиқарган Samo`нинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Болаларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган, йод таркибли «Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарган Samo МЧЖ қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланиб, унинг лицензияси вақтинча тўхтатилди.

Бош прокуратура «Антиструмин» иши бўйича 3 шифокор аёл ҳибсга олинганига муносабат билдирди
28 ноябр 2023, 09:50

Бош прокуратура «Антиструмин» иши бўйича 3 шифокор аёл ҳибсга олинганига муносабат билдирди

«Антиструмин» препарати билан боғлиқ жиноий иш доирасида 3 нафар шифокор аёлнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилиши терговнинг холис ва объектив ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

«Антиструмин» иши бўйича уч шифокор аёл қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси президентга мурожаат йўллади
27 ноябр 2023, 17:29

«Антиструмин» иши бўйича уч шифокор аёл қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси президентга мурожаат йўллади

Наманганда уч нафар тиббиёт ходими болаларнинг йоддан заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси эҳтиёт чорасини енгилроғига ўзгартиришни сўраб, президентга хат йўллади.

ССВ «Антиструмин» воқеаси «передозировка» эканини 100 фоиз тан олади — Амрилло Иноятов
15 ноябр 2023, 12:24

ССВ «Антиструмин» воқеаси «передозировка» эканини 100 фоиз тан олади — Амрилло Иноятов

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов сентябрда болалар йод таркибли «Антиструмин» дорисидан оммавий заҳарлангани ҳақида гапириб, препаратни беришда доза ошириб юборилганини тан олди. Аввалроқ унинг ўринбосари Элмира Боситхонова ҳолат сабаби дори эмас, ЎРВИ бўлиши мумкинлигини билдирганди.

«Ота-оналарнинг дардини кўриб йиғладим. Улардан бири менинг ҳам фарзандим бўлиши мумкин эди». Дониёр Ғаниев — «Док-1 Макс» ҳақида
14 ноябр 2023, 20:33

«Ота-оналарнинг дардини кўриб йиғладим. Улардан бири менинг ҳам фарзандим бўлиши мумкин эди». Дониёр Ғаниев — «Док-1 Макс» ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев «Док-1 Макс» иши бўйича судда ота-оналарнинг дардини кўриб йиғлаганини айтди. Шундан келиб чиқиб, у ССВ раҳбари Амрилло Иноятовдан «қандай ҳулоса чиқардинглар, сиёсий жавобгарлик бўладими, бундай қўпол хато қайта такрорланмайди деб ваъда бероласизларми?» дея сўради. Видео.

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo ва унинг собиқ таъсисчиси Нодир Юнусов ҳақида нималар маълум?
30 сентябрь 2023, 08:35

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo ва унинг собиқ таъсисчиси Нодир Юнусов ҳақида нималар маълум?

«Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарувчи Samo фармацевтика компанияси ҳамтаъсисчиси Нодир Юнусов АҚШда қидирувда экани аниқланди. Йод препарати билан боғлиқ можаро фонида у таъсисчилар сафидан чиқди. У ва Samo компанияси ҳақида нималар маълум?

«Бу мавзуга чуқур кирманглар». ССВ раҳбари журналистларга «Антиструмин» дориси бўйича маслаҳат берди
27 сентябрь 2023, 16:44 4

«Бу мавзуга чуқур кирманглар». ССВ раҳбари журналистларга «Антиструмин» дориси бўйича маслаҳат берди

ССВ раҳбари Амрилло Иноятов сешанба куни журналистлар билан учрашувда «Антиструмин» дориси мавзусига чуқур кирмасликни маслаҳат берди. «Бу мавзу билан шуғулланаётган одамлар бор. Нима бўлса ҳам, ўзи текширади, ўзи жавобини беради. Бу мавзуга чуқур кирманглар», — деди вазир.

Ўзбекистон ССВ Samo компаниясидан қарийб 22 млрд сўмлик йод препаратини тендерсиз сотиб олган
26 сентябрь 2023, 23:24

Ўзбекистон ССВ Samo компаниясидан қарийб 22 млрд сўмлик йод препаратини тендерсиз сотиб олган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Samo компаниясидан тендерсиз 3,55 млн қути «Антиструмин» (калий йодид) препаратини қарийб 22 млрд сўмга сотиб олган. 2022 йилда дорининг бир қадоғи 5500 сўмдан харид қилинган бўлса, жорий йилда 6500 сўмдан сотиб олинган. Чакана савдода эса 3000 сўмдан сотилган.

ССВ Президент администрацияси интервью беришни тақиқламаганини маълум қилди
26 сентябрь 2023, 20:38

ССВ Президент администрацияси интервью беришни тақиқламаганини маълум қилди

Ўзбекистон ССВ Президент администрацияси вазирга «Антиструмин» қабул қилган болаларда ножўя таъсирлар кузатилаётгани билан боғлиқ вазият ҳақида интервью беришни тақиқламаганини маълум қилди. Бу ҳақда аввалроқ журналистларга ўзини вазир ёрдамчиси деб атаган шахс айтган эди.

«Бизни дори ҳақида огоҳлантиришмади» — Тошкентда калий йодид ичганидан сўнг хасталанган болаларнинг ота-оналари
26 сентябрь 2023, 14:02

«Бизни дори ҳақида огоҳлантиришмади» — Тошкентда калий йодид ичганидан сўнг хасталанган болаларнинг ота-оналари

Тошкентда ўнлаб болалар РШТЁИМ токсикология бўлимига заҳарланиш аломатлари, иситма, ошқозон бузилиши билан ётқизилди. Ота-оналар улар йод ичганидан сўнг хасталанганини маълум қилмоқда. Шифокорлар эса ҳолатнинг препарат билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo заводида текшириш бошланди
25 сентябрь 2023, 21:04

«Антиструмин» ишлаб чиқарувчи Samo заводида текшириш бошланди

«Антиструмин» йод препаратини ишлаб чиқарувчи Samo компанияси фаолияти текширилмоқда. Ножўя таъсирлар туфайли касалхонага ётқизилган болаларнинг ота-оналари ушбу препаратни қўллаш сабаб бўлган деб тахмин қилишмоқда. Расмийлар эса болаларда ЎРВИ бўлиши мумкин деган фикрда.

Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
23 сентябрь 2023, 19:40

Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни пайтда иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди
22 сентябрь 2023, 20:20

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди

Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганишлар якунига етгунига қадар таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100 маҳаллий дори воситасидан фойдаланишга тақиқ жорий этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг