Суд апелляцион инстанцияси метан-заправка ёпилгани ҳақидаги кескин нутқидан сўнг 15 суткага қамалган ҳайдовчи Ғайрат Дўстовнинг ҳибс муддатини 8 суткага қисқартирди ва озод қилди. Судьянинг қилган ишидан пушаймонлиги ва ҳолат жанжалга арзиши ҳақидаги саволига у «йўқ, арзимайди», деб жавоб берди.
«Док-1 Макс» иши бўйича 22 апрелдаги апелляция судида адвокат Аҳмадов бутун судлов ҳайъати ва суд котиби устидан раддия берди. Судьянинг шошилинч иши чиқиб қолиб, яна терговга ўтилмади. Жабрланувчилар юқори ташкилотлардан суд жараёнини назоратга олишни сўради. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.
Фарғона вилоят суди Олимжон Ҳайдаровга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 1 декабрда блогерни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм ўзгаришсиз қолди.
Ўзбекистонда суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 суткадан 10 суткага қисқартирилади. Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этишда юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва протест билдириш тартиби белгиланди.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляция судида асосий фигурант Даулетмурат Тажимуратов суддан Хоразм ҳуқуқ-тартибот идораларидан «Нукусда Ички ишлар вазирлигида қийноқлар бўлганми ёки йўқ?» саволига жавоб олишни сўради. Суд Бош прокуратурага ички экспертиза ўтказиш учун хат юборди.
Тошкентда Нукус воқеалари бўйича биринчи суд жараёнида қатнашган 22 нафар маҳкумдан 16 нафарининг апеллация иши кўриб чиқилади.
Суд марҳум шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг оиласига етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвони қисман қаноатлантирди. Тошкент шаҳар Молия бошқармаси унинг яқинларига 150 млн сўм тўлаши керак. Оиласи эса даставвал 3,5 млрд сўм миқдорида товон пули сўраган.
Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш учун апелляция кенгашлари ташкил этилади. Шунингдек, низоларни муқобил усулда ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиация марказлари ҳам тузилади. Эксперимент тариқасида, 1 июлдан Тошкентда давлат хизматлари марказларида низолашувчи фуқароларга медиатор хизматидан фойдаланиш учун алоҳида хоналар ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг