Президентга Ҳисоб палатасининг ўтган йилги фаолияти якунлари ва жорий йилдаги асосий вазифалари тақдим этилди. 2025 йилда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар халқаро стандартлар бўйича аудитдан ўтказила бошлайди.
Президент бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатларни қамраб олиш имконини берувчи консолидациялашган бюджет аудитини ўтказишни таклиф этмоқда.
Ҳукумат қарори билан расмий статистикани ишлаб чиқувчиларнинг статистика методологияларини аудитдан ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди. Унга кўра, беш йилда камида бир марта аудит ўтказилиши ҳамда аниқланган камчиликлар мажбурий бартараф этилиши белгиланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг