«аэс» тегли мақолалар


Атом энергетикаси узоқ муддатли ўсиш суръатлари учун муносиб замин яратади — президент
10 февраль 2025, 20:50

Атом энергетикаси узоқ муддатли ўсиш суръатлари учун муносиб замин яратади — президент

Президент йиғилишига кўра, уран захиралари ҳисобига атом энергетикаси орқали узоқ муддатли қувват ташкил этиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари бўлажак АЭС мутахассисларини ҳозироқ тайёрлашни буюрди ва технология иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириб, ўсиш суръатлари учун муносиб замин яратишини айтди.

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича шорт-листга тўртта давлат компаниялари киритилди
4 февраль 2025, 19:54

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича шорт-листга тўртта давлат компаниялари киритилди

Қозоғистондаги биринчи АЭС учун технология етказиб берувчилар шорт-листига тўрт мамлакат, жумладан, Россиянинг «Росатом» ва Хитойнинг CNNC компаниялари киритилди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга АЭС қурилишини жадаллаштириш ва ядро кластерини яратишни бошлашни буюрганди.

Тоқаев Қозоғистонда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади
3 январь 2025, 19:58

Тоқаев Қозоғистонда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади. «Мен Қозоғистон атом энергетикаси ривожланган давлатга айланиши керак, деб ҳисоблайман. Унинг келажаги порлоқ», — деди у.

АЭС қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззахда жамоатчилик эшитуви ўтказилади — АЭС дирекцияси раҳбари
3 январь 2025, 11:24

АЭС қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззахда жамоатчилик эшитуви ўтказилади — АЭС дирекцияси раҳбари

АЭС қуриш дирекцияси директори Отабек Аманов кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззах вилоятларида жамоатчилик эшитуви ўтказилишини маълум қилди.

«Ўзбекистон энергоресурсларнинг соф экспортёридан соф импортёрига айланиб қолди» — энергетика вазири
10 декабрь 2024, 22:16 1

«Ўзбекистон энергоресурсларнинг соф экспортёридан соф импортёрига айланиб қолди» — энергетика вазири

Ўзбекистон энергия ресурсларининг соф экспортёридан соф импортёрига айланиб қолди, деди энергетика вазири. «Шу нуқтаи назардан узоқ муддатли истиқболда биз атом энергиясини энергобаланснинг зарур қисми сифатида кўриб чиқяпмиз», — деди у.

«Кичик АЭС Ўзбекистон мулки бўлади, ядро чиқиндилари Россияга олиб кетилади» — дирекция раҳбари
15 октябр 2024, 16:19

«Кичик АЭС Ўзбекистон мулки бўлади, ядро чиқиндилари Россияга олиб кетилади» — дирекция раҳбари

Кичик атом электр станцияси Ўзбекистон мулки бўлади, деди АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Отабек Аманов. Унинг айтишича, ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш учун маҳаллий урандан фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, у ишлатилгандан сўнг Россияга олиб кетилади. У лойиҳанинг босқичлари ҳақида ҳам маълумот берди.

Қозоғистон АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузишни режалаштирмоқда
8 октябр 2024, 23:09

Қозоғистон АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ҳукумати АЭС қуриш бўйича бештагача давлатни ўз ичига оладиган халқаро консорциум тузиш ниятида. Етказиб берувчиларни танлаш бўйича қарор келаси йили қабул қилинади.

Қозоғистондаги референдумда қатнашган 71,1 фоиз фуқаро АЭС қурилишини ёқлаб овоз берди
7 октябр 2024, 13:05

Қозоғистондаги референдумда қатнашган 71,1 фоиз фуқаро АЭС қурилишини ёқлаб овоз берди

Қозоғистон Марказий комиссияси АЭС қуриш бўйича ўтказилган референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, референдумда иштирок этган 5,56 миллион ёки 71,12 фоиз фуқаро АЭС қуришни ёқлаб овоз берди.

«Бизга барибир катта реактор керак» — Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳақида
7 октябр 2024, 10:17

«Бизга барибир катта реактор керак» — Жўрабек Мирзамаҳмудов АЭС қурилиши ҳақида

Энергетика вазири Ўзбекистон умумий энергоқувватининг жуда кичик қисмини ташкил қилишига қарамай мамлакатда кичик АЭС қурилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги савол берди. «Бизнинг мақсадимиз кейинроқ каттасини қуриш», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум октябрь ойида бўлади
2 сентябрь 2024, 17:41

Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум октябрь ойида бўлади

Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум 6 октябрь куни бўлиб ўтади, деди мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев. Унинг сўзларига кўра, референдум «кенг умуммиллий мулоқотнинг яна бир кўриниши» ва «эшитувчи давлат» концепциясини амалга оширишнинг ёрқин намунаси бўлади.

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича жамоатчилик эшитувлари якунланди
23 август 2024, 00:02

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича жамоатчилик эшитувлари якунланди

Остонада Қозоғистондаги биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича сўнгги оммавий эшитувлар бўлиб ўтди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев АЭС бўйича референдум кузда бўлиб ўтишини маълум қилганди.

Кам қувватли АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади — «Ўзатом» вакили
28 июнь 2024, 15:32

Кам қувватли АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади — «Ўзатом» вакили

Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади, деди «Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов. Шунингдек, у атом энергетикасини ривожлантириш ва кичик модулли реакторларни танлаш зарурлигини тушунтирди.

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириши тўғрисида баённома имзоланди
27 июнь 2024, 17:21

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириши тўғрисида баённома имзоланди

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши бўйича биринчи штаб иш бошлади, унда қурилиш майдони ва зарур инфратузилмани яратиш масалалари муҳокама қилинди. «Росатом» раҳбари биринчи ўринбосарининг ташрифи чоғида АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.

Кузда Қозоғистонда АЭСлар қуриш бўйича референдум ўтказилади
27 июнь 2024, 16:33

Кузда Қозоғистонда АЭСлар қуриш бўйича референдум ўтказилади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2024 йилнинг кузида мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди. Аниқ сана ҳукумат томонидан белгиланади.

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги
12 июнь 2024, 22:26

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги

МАГАТЭ Ўзбекистонни атом энергетикаси, хусусан, кам қувватли реакторларни жорий этиш режаларида қўллаб-қувватлашга тайёр, деди агентлик раҳбари Рафаэль Гросси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашувда.

Ўзбекистонда кичик АЭСнинг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда — Атом энергияси агентлиги
5 июнь 2024, 23:41

Ўзбекистонда кичик АЭСнинг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда — Атом энергияси агентлиги

Ўзбекистонда кичик атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Атом энергияси агентлиги Spot`га. Лойиҳа нархи махфий маълумот бўлиб, ошкор этилмайди, дея таъкидлади агентлик.

Фаолларда Ўзбекистонда Россия иштирокида қурилажак АЭС бўйича саволлар бор
28 май 2024, 11:36

Фаолларда Ўзбекистонда Россия иштирокида қурилажак АЭС бўйича саволлар бор

2024 йил ёзида Жиззах вилоятида Россия технологияси асосида кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик фаоллар лойиҳа жамоатчиликка тақдим этилиши кераклигини таъкидлаб, ҳукуматдан барча маълумотларни очиқлашини сўрамоқда.

Ёзда Жиззахда кичик АЭС қурилиши бошланади
27 май 2024, 22:03

Ёзда Жиззахда кичик АЭС қурилиши бошланади

Ёзда Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича кам қувватли (330 МВт) АЭС қурилиши бошланади. «Росатом» учун бу шу турдаги станция қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси ҳисобланади. «Танланган майдон аллақачон текширилган, яроқлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланган», — дейилади расмий хабарда.

«Биз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга». Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш ҳақида
27 май 2024, 19:40

«Биз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга». Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш ҳақида

Президент кичик АЭС қуриш лойиҳасини «ҳаётий аҳамиятга эга» деб атади. «Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга», — деди у.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27 та ҳужжат имзоланди
27 май 2024, 18:55

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг