Ўзбекистон ва Россия нафақат юқори қувватли АЭСни, балки кам қувватли АЭСларни (ҳар бири 55 МВт қувватга эга 6 тагача энергия блоки) қуришда ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин. Россия ҳукумати «Росатом»га 2018 йилдаги ҳукуматлараро келишувга ўзгартиришлар киритиш бўйича протокол имзолашни топширди.
Венгрияда Ўзбекистондан келган атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди, деди Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги раҳбари Петер Сийярто. Шунингдек, у қўшма фонд ҳажмини 50 миллиондан 150 миллион еврогача оширишга тайёрлигини маълум қилди.
«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади. «Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.
«Росатом» Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома юзасидан музокаралар «анча муваффақиятли» кечаётганини таъкидлади. Корпорация расмийси мутахассислар аллақачон АЭС қурилиши мумкин бўлган майдонни батафсил ўрганиб чиққани ва энг мақбул технологик ечимларни аниқлаганини айтди.
Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда, деди Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, нафақат Россия, балки бошқа мамлакатларнинг ҳам тажрибаси ўрганилмоқда. «Росатом» раҳбари аввалроқ томонлар «шартнома имзолашдан йироқда эмас»лигини айтганди.
Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш юзасидан шартнома бўйича ишлар якуний босқичда эканини таъкидлади. «Шартнома юзасидан ишлар анча қизғин давом этмоқда, умуман олганда, биз шартнома имзолашдан йироқда эмасмиз», — деди у.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «мамлакат келажаги билан боғлиқ ўта муҳим масала» бўлгани учун Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича умумхалқ референдуми ўтказишни таклиф қилди.
Япония «Фукусима-1» АЭСнинг тозаланган радиоактив сувини океанга тўкишни бошлади. Жараён 30 йилдан ортиқ давом этиши кутилмоқда. МАГАТЭ режани хавфсиз деб тан олди. Хитой эса океанга ташланишига қарши чиқди ва япон денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатиб қўйди.
Ўзбекистонда АЭС қурилиши масаласида силжиш кузатилса, станция учун Венгриянинг қуруқ совитиш технологиясидан фойдаланилади. Бу бўйича мамлакатлар ўзаро келишиб олди, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто. Унинг айтишича, лойиҳа юзлаб млн евролик ҳамкорликни назарда тутади.
Дам олиш кунлари Германияда ишлаб келаётган сўнгги учта АЭС электр тармоғидан узилди. Бу 2022-йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли кейинга қолдирилганди. Ушбу АЭСлар мамлакатдаги атиги 6 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараётганди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.
Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш харажатларини камайтириш масаласини муҳокама қилмоқда, деди энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев. «Агар станцияда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг нархи бошқа манбалар билан рақобатбардош бўлмаса, лойиҳани давом эттиришдан маъно йўқ», — деди у.
Қирғизистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Росатом» корпорацияси Қирғизистон кам қувватли атом электр станциясини қуришдан манфаатдор экани билдирилган меморандумни имзолади.
7,5 йилга қамалган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов, 477,9 млн сўмлик KIА Sorento харидини бекор қилган Сирдарё ҳокимлиги, 40 кишига ОИТС юқтирган бухоролик аёл, байрам кунлари иш вақти узайтирилган жамоат транспорти, Ўзбекистонда қуриладиган АЭС ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 29 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон ва Россия экспертлари мамлакатда АЭС қуриш лойиҳасини қизғин муҳокама қилишда давом этмоқда. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси уни амалга оширишда қандай қийинчиликлар борлигига аниқлик киритди. Унинг таъкидлашича, РФнинг бошқа мамлакатда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам АЭС қуришига қарши таъсирлар бўлмоқда.
МАГАТЭ йўриқномаси асосида Ўзбекистон АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, АЭС директори энергетика соҳасида раҳбарлик лавозимларида 8 йиллик меҳнат стажи, АЭСда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиш талаб этилади.
Ҳозирда Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш масаласи лойиҳанинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги, яшил энергетикага сармоя киритиш бўйича кўплаб таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳам, унинг шаффофлиги нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилмоқда. «Биз нафақат Ўзбекистон, балки мамлакатимиз билан чегарадош қўшни давлатлар жамоатчилигининг ҳам бу масалага муносабатини ўрганамиз», — деди Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Ядро инфратузилмасини назорат қилиш бўйича ХАЭА миссиясининг хулосасига кўра, Ўзбекистон атом электр станцияси қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда муваффақиятларга эришган, аммо шундай бўлса-да, ядро хавфсизлиги бўйича яна бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиши керак.
Дунё атом электр станцияси тарихидаги энг йирик ва оғир оқибатларга олиб келган техноген авария — Чернобиль АЭСдаги портлаш ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида 200 минг квадрат километрдан ортиқ майдон радиоактив ифлосланиш таъсирига учраган. Фожеа оқибатида нурланишнинг узоқ муддатли таъсиридан 4000 га яқин инсон вафот этганлиги айтилади. Мудҳиш авария ҳақида қисқача тафсилотлар.
Aтом электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида шартнома «деярли тайёр ҳолатга келтирилган», фақат техник жиҳатлари қолмоқда. Хусусан, АЭС учун сув сарфини камайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда, дея хабар берди Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг