Якшанба куни Кобулда АҚШ Қуролли Кучлари ракета зарбаси орқали портловчи моддалар ўрнатилган машина йўқ қилинган. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, улар орасида олти нафар бола бор, деб хабар берди CNN. АҚШ Мудофаа вазирлиги машинада бир нечта худкушлар бўлганини ҳам тахмин қилди.
Польшанинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этаётгани, Рим папасининг тахтдан воз кечиши мумкинлиги, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Браун университети АҚШнинг Афғонистондаги урушга сарфлаган харажатларини 2,26 трлн долларга баҳолади. Бу урушнинг ҳар бир куни учун ўртача 300 миллион доллар дегани. АҚШ ушбу урушдаги харажатларнинг асосий қисмини қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирган. 2050 йилга бориб ушбу қарзлар фоизлари қиймати 6,5 трлн долларга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Афғонистондаги уруш давомида 174 минг нафар атрофида қурбонлар бўлгани маълум қилинди.
БМТнинг афғон томонларини ўт очишни тўхтатишга чақираётгани, AҚШнинг 11 сентябрь воқеаларига оид бир қатор махфий ҳужжатлар ошкор қилиниши мумкинлиги, Эроннинг Буюк Британияни судга беришни режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШдан беғараз кўмак сифатида қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган 240 минг дона тиббий ниқобларнинг биринчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди. Мазкур инсонпарварлик юки «Global Jewish Assistance and Relief Network» жамғармаси ва Бухоро яҳудийлари жаҳон конгресси томонидан етказилган.
AҚШнинг Бразилияга НAТОнинг глобал ҳамкори бўлишни таклиф қилгани, Венесуэланинг миллий валютасини яна деноминация қилаётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Беларусда чегара назоратининг кучайтирилгани, Грециядаги ўрмон ёнғинлари, Мексиканинг AҚШ қурол ишлаб чиқарувчиларини судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Оқ уй маъмурияти мамлакатга фақат коронавирусга қарши тўлиқ эмланган чет элликларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда.
Нигерияда қароқчиларнинг 80 нафар ўқувчи эвазига 194 минг доллар талаб қилаётгани, Чехияда иккита йўловчи поездининг тўқнашгани, ЖССТнинг ревакцинацияга мораторий жорий этишни таклиф қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида коррупция, наркотик моддаларни ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди.
Кобулнинг «Толибон» билан сулҳ тузишга тайёрлиги, Ироққа чет элдан 17 мингдан ортиқ қадимий буюмнинг қайтарилгани, КХДРнинг озиқ-овқат танқислиги туфайли армия захирасидан фойдаланаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ «Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат» дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари учун 21 млн доллар ажратади. Мазкур маблағ 400 дан ортиқ мактабгача таълим муассасаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги 245 та қишлоқ ва кам таъминланган МТТларига йўналтирилади.
АҚШдан Ўзбекистонга 29 июль куни коронавирусга қарши 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Препарат АҚШ томонидан COVAX дастури доирасида ажратилмоқда.
АҚШ 31 декабрга қадар Ироқдаги ҳарбий операциялардаги иштирокини тўхтатади. Хавфсизлик бўйича муносабатлар ўқув машғулотлари, маслаҳатлашувлар, равзведка маълумотларини олишга ўтказилади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Тунисдаги сиёсий инқироз, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога яқинлашаётган тайфун, Aфғонистондаги олти ойлик жангларда деярли 1,6 минг тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Aфғонистоннинг 31 та провинциясида комендантлик соати эълон қилингани, Австралия ва Франциядаги норозилик намойишлари, коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2,5 минг нафар Афғонистон фуқаросига АҚШ махсус иммиграцион визаси ажратилгани, Хитойдаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сонининг 33 нафарга етгани, Исроилда коронавирусга қарши янги турдаги вакцинанинг ишлаб чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқдалар.
АҚШ Афғонистондаги тинчлик бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашда ва Афғонистон мудофаа кучларига ёрдам беришда давом этади, дея маълум қилди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл Тошкентдаги йиғилишда. «Биз Қўшма Штатларга ва иттифоқчиларимиз ҳамда шерикларимиз хавфсизлигига таҳдид солувчи террорчиларга қарши агрессив ҳаракатларимизни давом эттирамиз», — деди у.
«Марказий Осиё Мамлакатлари — АҚШ» формати минтақада ҳамкорликни ривожлантиришнинг ноёб модели ҳисобланади. У иқтисодиёт, энергетика ва савдо соҳасидаги алоқаларни яхшилашга, хавфсизликка таҳдидларга биргаликда жавоб беришга ёрдам берди, дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг