«ақш» тегли мақолалар


Асли қозоғистонлик аёл АҚШ президенти протоколи раҳбари этиб тайинланди
25 январь 2021, 17:46

Асли қозоғистонлик аёл АҚШ президенти протоколи раҳбари этиб тайинланди

Қозоғистонда туғилган аёл Америка Қўшма Штатлари президенти протоколи раҳбари вазифасига тайинланди. У Барак Обама давридан бери Оқ уй протоколида 15 йил давомида ишлаб келган.

АҚШ Хонобод базасида хизмат қилган ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказади
22 январь 2021, 01:35 1

АҚШ Хонобод базасида хизмат қилган ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказади

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 19 январь куни Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган барча фахрий ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида фармонни имзолади. Маълум қилинишича, ушбу зона кимёвий қурол қолдиқлари, қайта ишланган уран ва бошқа хавфли моддалар билан заҳарланган бўлган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 январь 2021, 20:57

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мўғулистон бош вазирининг кўзи ёриган аёл билан боғлиқ жанжалдан сўнг истеъфоси, Буюк Британия фуқаролари учун Европа Иттифоқига киришга тақиқ кўйилиши мумкинлиги, АҚШнинг ЖССТ ва Париж иқлим келишувига қайтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Хитой АҚШнинг 28 нафар фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди
21 январь 2021, 13:07

Хитой АҚШнинг 28 нафар фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди

Хитой унинг ички сиёсатига аралашганлик учун АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога ва яна 27 нафар АҚШ фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди.

«Демократия қимматбаҳо ва мўрт нарса» — Жо Байден
21 январь 2021, 10:13

«Демократия қимматбаҳо ва мўрт нарса» — Жо Байден

Жо Байден АҚШнинг 46-президенти сифатида иш бошлади. Ўзининг инаугурация нутқида у сайлов натижаларини демократиянинг ғалабаси деб атади, америкаликларни бир-биридан фарқли бўлишига қарамай, якдил бўлишга чақирди ҳамда Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлар билан иттифоқларни ва глобал ҳамжамият билан алоқаларни тиклашини ваъда қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 январь 2021, 19:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг 73 кишини афв этгани, Миср ва Қатар ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг тикланганлиги, Исроилнинг Pfizer вакцинасини шубҳа остига солгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб атади
20 январь 2021, 17:20

АҚШ Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб атади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 19 январь куни қилган баёнотида Хитойнинг Синьцзян автоном ҳудудидаги уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» ва «инсон ҳуқуқларига қарши жиноят» дея эълон қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 январь 2021, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШнинг Aфғонистондаги элчихонасининг америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақириғи, Россия ташқи ишлар вазирининг Ғарбда Telegram блокланиши мумкинлигини таъкидлангани, Таиландда 10 долларлик туристик йиғимнинг жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 январь 2021, 18:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилгани, АҚШ Хитойнинг Xiaomi компаниясини қора рўйхатга киритгани, Aргентинада абортга рухсат бериш тўғрисидаги қонун имзолангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 январь 2021, 20:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда саккиз ой ичида биринчи марта коронавирус билан касалланган беморнинг ўлими, AҚШнинг Teslaни 158 мингта автомобилни қайтариб олишга чақиргани, Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун доирасида илк бор шахснинг ҳибсга олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Минглаб АҚШ ҳарбийлари Капитолийни қўриқламоқда (фото)
14 январь 2021, 12:11

Минглаб АҚШ ҳарбийлари Капитолийни қўриқламоқда (фото)

АҚШда 13 январь куни бўлиб ўтган Дональд Трамга импичмент эълон қилиниши жараёни пайтида Конгресс биносида хавфсизликни таъминлаш учун минглаб ҳарбийлар жалб этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 январь 2021, 19:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Эстония ҳукуматининг истеъфоси, AҚШ вице-президентининг Трампни ҳокимиятдан четлатишдан бош тортгани, Германияда коронавируснинг Жанубий Aфрика штамми топилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШда сўнгги 70 йил ичида илк бор аёл кишига ўлим жазоси ижро қилинди
13 январь 2021, 15:52

АҚШда сўнгги 70 йил ичида илк бор аёл кишига ўлим жазоси ижро қилинди

АҚШда федерал ҳукумат қарорига кўра 1953 йилдан бери илк бор аёл киши қатл этилди. Жазо танага ўлим инъекциясини юбориш орқали амалга оширилган.

Трамп ўз мағлубиятини тўлиқ тан олди
8 январь 2021, 12:14

Трамп ўз мағлубиятини тўлиқ тан олди

Доналд Трамп сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқилишига эриша олмаганини тан олди ва асосий эътиборини ҳукуматни Жо Байденга опширишга қаратишини таъкидлади. У Конгресс биносига ҳужум уюштирганларни қоралаб, айбдорлар қонун олдида жавоб беришини таъкидлади.

Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди — асосий воқеалар
7 январь 2021, 10:20

Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди — асосий воқеалар

Жо Байденнинг АҚШ Конгрессидаги ғалабасини тасдиқлаш йиғилишида Трамп тарафдорлари бинога бостириб киришди. Тартибсизлик ва отишма натижасида бир киши вафот этди, бир неча полиция ходими жароҳатланди. Шаҳарда пайшанба эрталабигача комендантлик соати эълон қилинди.

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди
4 январь 2021, 15:08

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жоржия штати ҳукумати вакилларига сайловларнинг натижаларини қайта кўриб чиқишларини талаб қилиб, жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда телефон суҳбати орқали босим ўтказган. ОАВлар ёзиб олинган суҳбатни оммага эълон қилишди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 декабрь 2020, 19:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Майа Санду Молдова президенти лавозимига киришгани, Хитойнинг Alibaba Group устидан терговни бошлаши, Трампнинг ҳарбий бюджет лойиҳасига қарши чиққани, Исроилда йилнинг учинчи локдауни жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди
24 декабрь 2020, 11:25

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ ўзининг Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатига Марказий сайлов комиссияси, Беларусь ички ишлар вазири Геннадий Казакевич, КГБ махсус кучлари ва Минск шаҳар мобиль оператив отрядини (ОМОН) ҳам киритди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 декабрь 2020, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Трампнинг Синдзо Aбэ, Нарендра Моди ва Скотт Моррисонни «Фахрий легион» ордени билан тақдирлагани, Туркия ҳукуматининг меҳмонхоналарда янги йил байрамларини ўтказишни тақиқлаши, BioNTech’нинг 6 ҳафта ичида янги COVID-19 мутациясига қарши вакцина яратиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

АҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд доллар ажратилади
22 декабрь 2020, 15:57

АҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд доллар ажратилади

АҚШда инқирозни енгиллаштриш учун кўплаб фуқароларга 600 доллардан берилади, пандемия сабабли ишини йўқотганлар қўшимча тўлов олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг