«баа» тегли мақолалар


Россия Саудия Арабистони ва БААни Путин ва Трампнинг эҳтимолий учрашуви манзили сифатида кўрмоқда — Reuters
3 февраль 2025, 18:48

Россия Саудия Арабистони ва БААни Путин ва Трампнинг эҳтимолий учрашуви манзили сифатида кўрмоқда — Reuters

Саудия Арабистони ва БАА Россия томонидан Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув учун эҳтимолий жой сифатида кўрилмоқда, деб ёзди Reuters. Икки давлат ҳам Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд аъзоси эмас.

Янги Тошкент инфратузилмасини яратишда Дубайнинг шаҳарсозлик ечимларидан намуна олинади
15 январь 2025, 22:19

Янги Тошкент инфратузилмасини яратишда Дубайнинг шаҳарсозлик ечимларидан намуна олинади

Шавкат Мирзиёев БАА бош вазири билан учрашувда бошқарув кадрларини тайёрлаш, рақамлаштириш, сунъий интеллект соҳаларида яқиндан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди. У Дубайнинг илғор ечимларини Ўзбекистон шаҳарсозлик соҳасига, жумладан, Янги Тошкентда жорий этишга қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
15 январь 2025, 16:26

Ўзбекистон ва БАА ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва БАА президентларининг музокаралари якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Бундан ташқари, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар имзоланди.

Ўзбекистон ва БАА 2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 10 баробарга оширишни келишиб олди
15 январь 2025, 15:33

Ўзбекистон ва БАА 2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 10 баробарга оширишни келишиб олди

Шавкат Мирзиёев ва БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён 2025−2027 йилларни Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври деб эълон қилди. Бунда 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга кўпайтириш асосий вазифа этиб белгиланди.

БААнинг Tadweer Group’и Бухорода чиқиндидан электр энергияси олади
14 январь 2025, 23:07

БААнинг Tadweer Group’и Бухорода чиқиндидан электр энергияси олади

Абу Дабидаги халқаро саммитда Экология вазирлиги ва БААнинг Tadweer Group компанияси ўртасида Бухорода 10 га майдонда чиқинди ёқиш заводи қуриш ва электр энергияси олиш бўйича шартнома имзоланди. 200 млн долларлик лойиҳа қурилиши бу йил бошланади ва 21 минг хонадонни электр билан таъминлайди.

Ўзбекистон ва БАА бирга «қуруқ» портлар қуриши мумкин
14 январь 2025, 22:03

Ўзбекистон ва БАА бирга «қуруқ» портлар қуриши мумкин

Президент Абу Дабида БААнинг етакчи компаниялари делегациялари билан учрашди. Томонлар инфратузилма, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт, логистика соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилди. Нодир металларни ўзлаштириш, «қуруқ» портлар қуриш, таълим ва тиббиёт лойиҳалари бўйича келишувларга эришилди.

Ўзбекистон ва БАА сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилади
14 январь 2025, 19:04

Ўзбекистон ва БАА сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Абу Дабида БАА сунъий интеллект вазири билан илғор технологияларни ривожлантиришга қаратилган стратегик шерикликни кенгайтириш йўлларини кўриб чиқди. Генератив СИни ишлаб чиқиш, уни турли соҳаларда қўллаш, СИ университетида талабаларни ўқитиш дастурини жорий этишга келишилди.

Тошкентдаги президент мактаби Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди
14 январь 2025, 14:59

Тошкентдаги президент мактаби Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди

Тошкентдаги президент мактаби ёмғир сувини кундалик фойдаланиш учун қайта ишлаш лойиҳаси билан Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди. Лойиҳани амалга ошириш учун пул мукофоти — 150 минг доллар. Ғолибларни Шавкат Мирзиёев ҳам табриклади.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 15 та янги ҳужжат имзоланди
14 январь 2025, 14:15

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 15 та янги ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ҳамда БАА расмийлари ва тадбиркорлари ўртасида янги шартнома ва битимлар имзоланди. Jetex компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган «Тошкент-Шарқий» аэропортида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, аэротакси ва VIP такси хизматларини жорий этиш лойиҳаси шулар жумласидандир.

Ўзбекистон президенти Абу Дабига етиб борди
13 январь 2025, 22:16

Ўзбекистон президенти Абу Дабига етиб борди

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БАА пойтахти Абу Дабига етиб борди. Давлат раҳбарини аэропортда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаён кутиб олди. У эртага барқарор ривожланиш ҳафталиги халқаро саммитида иштирок этади.

«Бизга террористга қарагандек муомала қилишди» — Абу-Даби аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар
3 декабрь 2024, 12:46

«Бизга террористга қарагандек муомала қилишди» — Абу-Даби аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар

Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган ўзбекистонлик эркакларнинг яна бир неча нафари Тошкентга қайтиб келди. Уларнинг баъзилари Абу-Даби аэропортида бошдан кечирганлари ҳақида «Газета.uz»га айтиб берди. Ҳуқуқлари поймол бўлган фуқаролар ушбу ҳолат юзасидан БАА элчихонасига шикоят қилмоқчи.

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
2 декабрь 2024, 22:46

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев БАА элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди. Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик эркак фуқароларнинг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

Wizz Air вакили — Абу-Даби аэропортидаги вазият ҳақида
1 декабрь 2024, 20:25

Wizz Air вакили — Абу-Даби аэропортидаги вазият ҳақида

Wizz Air компаниясининг Тошкентдаги вакили «Газета.uz» мухбири Миролим Исажоновга Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик ўнлаб эркаклар мамлакатга кира олмаган вазият ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, компания бундай йўловчиларни қайтиш чиптаси билан таъминлайди.

Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликларнинг бир қисми Тошкентга қайтди
1 декабрь 2024, 20:04

Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликларнинг бир қисми Тошкентга қайтди

Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган 10 дан ортиқ ўзбекистонлик ортга қайтиб келди. Ҳамма ўз ҳисобидан чипта сотиб олишга мажбур бўлди. «Ушлаб туришлар айнан Абу-Дабида содир бўлмоқда. Дубайга учиб келган танишларимиз ҳеч қандай муаммога дуч келмади», — деди йўловчилардан бири.

Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади, улар ҳуқуқлари бузилганини даъво қилмоқда
1 декабрь 2024, 09:13

Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади, улар ҳуқуқлари бузилганини даъво қилмоқда

Wizz Air авиакомпанияси билан Абу-Дабига учган ўнлаб Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилиб, сўроқ қилинди. Улар «Газета.uz»га бунинг сабаби айтилмагани, босим ўтказилгани, узоқ вақт овқатсиз қолганини билдирди. Уларнинг кўпи қайтиш чипталарини ўзлари сотиб олган.

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ
26 ноябрь 2024, 14:34

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Исроил элчиси Гидеон Лустигга раввин Зви Коган вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Аввалроқ БААда унинг ўлимида гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинганди. Саидовнинг айтишича, ўзбек томони терговда ҳар икки давлат расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Исроиллик раввинни ўлдиришда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси гумон қилинмоқда — БАА ИИВ
25 ноябрь 2024, 19:20

Исроиллик раввинни ўлдиришда Ўзбекистоннинг 3 фуқароси гумон қилинмоқда — БАА ИИВ

БАА Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввинни ўлдиришда гумон қилиниб, БААда ҳибсга олинган уч нафар гумонланувчи Ўзбекистон фуқаролари эканини маълум қилди. Улардан иккитаси 28 ёшда, учинчиси 33 ёшда.

БААда исроиллик раввин ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Ўзбекистон фуқаролари ўлдирганини гумон қилмоқда
25 ноябрь 2024, 15:05

БААда исроиллик раввин ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Ўзбекистон фуқаролари ўлдирганини гумон қилмоқда

БААда ўтган ҳафта бедарак йўқолган раввин Зви Коган ўлик ҳолда топилди. Исроил уни Эрон билан алоқадор Ўзбекистон фуқаролари ўлдирган деб гумон қилмоқда. БАА Ички ишлар вазирлиги гумонланувчилар ҳибсга олингани ҳақида хабар берди, аммо улар ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмади.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон минимал ҳисобда БААдан устун келди
15 октябр 2024, 21:32

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон минимал ҳисобда БААдан устун келди

Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичида ўз уйида БААни минимал ҳисобда мағлуб этди. Рақиб иккинчи бўлимни бир киши кам ҳолда ўтказди, ягона гол эса пенальтидан киритилди. Фото, видео.

Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
27 сентябрь 2024, 20:09

Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин

Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг