Ўзбекистонда 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамида барча ҳудудларда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади. Байрам муносабати билан республикада умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Бош вазир Абдулла Арипов барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ҳамда мушакбозлик уюштиришни тақиқлади.
Президент фармонига кўра, Наврўзда ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет беш кун дам олади.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилмоқда. Шунингдек, вазирлик, давлат идора ва ташкилотларига корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди. «Президент арчаси» байрами фақат меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаб, 2020 йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун мислсиз синов, изчил ривожланиш ва янги тажриба орттириш йили бўлганини таъкидлади.
Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда 3 кун кетма-кет дам олинади. 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли карантин қоидаларига амал қилмаса, карантин чекловлари қайтадан татбиқ этилишини таъкидлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича баёнот берди. Унда, жумладан, Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг