1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон рамзларидан бири — Давлат байроғи қабул қилинган эди. Ушбу тарихий сана муносабати билан «Газета.uz» байроқлар ҳақида тест тайёрлади.
Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди. Шунингдек, горизонт бўйлаб кўриниш масофаси 1 километрдан кам бўлганда кемаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ўзбекистоннинг давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни юмшатувчи қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан байроқдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган ва ҳурматсизлик деб баҳоланувчи ҳолатлар аниқ белгиланди.
Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.
Қонунчилик палатаси депутатлари давлат байроғидан фойдаланиш бўйича қўшимчалар киритилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Унда байроқни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган.
Тошкентлик фуқаро квартираси балконига Украина байроғини илиб қўйган эди. У йўқлигида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кран билан 8-қаватга кўтарилиб, байроқни олиб ташлашди. «Газета.uz» хонадон эгаси билан суҳбатлашди. У уй-жой дахлсизлиги бузилгани юзасидан ИИБга мурожаат қилмоқчи.
Қашқадарёда байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди. Аввалроқ «Юксалиш» ходимлар ва ноқонуний қарор қабул қилган суд ҳаракатларига қандай баҳо берилганига қизиқиб, иш тафсилотларини очиқлашга чақирганди.
Бош прокуратура аралашуви билан байроқ рангидаги тасма таққан қамашилик йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор бекор қилинди. Шунингдек, мазкур қарорнинг ноқонуний экани маълум қилинди.
Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни қўлга олди. У тасмани ечишдан бош тортди, шундан сўнг йигит билан профилактик суҳбат ўтказилиб, судга тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.
Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши улкан байроқ учун 300 млн сўм ажратиш бўйича қарор чиқарди. Кейинроқ вилоят ҳокими бунга эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда байроқ устунини қуришни бекор қилди. Маблағлар йўл таъмирига ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтириладиган бўлди. Апрель ойида ҳам вилоятнинг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев 1 млрд 350 млн сўмлик байроқ қурилишини тўхтатган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг