Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи ойида об-ҳаво кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Бир нечта совуқ тўлқинлар ҳам кузатилди. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр даражасида, баъзан ундан ортиб кетди. Айнан март ойида баландлиги 4−25 смгача етган қор ёғди, айрим жойларга сел келиб, ҳудудларни сув босди.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво жуда илиқ бўлади. Кейинроқ нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. 20−21 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. 21−22 март кунлари ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача пасайиши эҳтимоли бор.
Ўзбекистонда бу йилги март нисбатан салқин бўлиши прогноз қилинмоқда. Ой давомида ҳарорат кечалари −5…+10, кундузи +5…+22, жанубда +25 даража атрофида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда — баҳор ва «ҳар баҳорда шу бўлар такрор»: ўриклар (ва нафақат ўриклар) гуллаган, ям-яшил ўтлоқларда момақаймоқлар сап-сариқ бўлиб бўй чўзган, уларнинг устида эса қишки уйқудан уйғонган табиат рамзи ўлароқ хонқизиларни кўрасиз. «Газета.uz»дан баҳорий фотожамланма.
Республика бўйича мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини совуқ уришидан асраш бўйича тезкор гуруҳлар тузилди. Улар соҳа олимлари билан биргаликда аграрчилар учун тавсиялар ишлаб чиқади.
Баҳорни кўкатларсиз тасаввур этиш қийин, бунинг учун Zira.uz кўкатли пишириқлар рецептлар тўпламини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг