Президент Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси президенти Мишель Аунга Байрутда юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ливан пойтахтидаги портда рўй берган кучли портлашга божхоначилар 2015 йилда мусодара қилган 2700 тонна аммиакли селитра сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса қурбонлари сони 100 нафардан ошди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг