Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 1994 йилдан бери ҳокимият тепасида турган Александр Лукашенко президентлик сайловларида 86,82% овоз тўплаган. Бу унинг еттинчи муддати бўлади. ЕИ расмийлари сайловларни сохта деб атади ва улар «эркин ва адолатли» бўлмаганини айтди.
Беларусь саноат вазирининг биринчи ўринбосари Александр Огородников 2018 йилдан буён ишлаб келган Леонид Маринич ўрнига Ўзбекистондаги янги элчи этиб тайинланди.
АҚШ Беларусда яшаётган америкаликларни мамлакатни тарк этишга, шунингдек, у ерга бормасликка чақирди. Бунга «Беларусь расмийларининг маҳаллий қонунларни ўзбошимчалик билан амалга ошираётгани, ҳибсга олиш хавфи ва тартибсизликлар эҳтимоли» сабаб қилиб кўрсатилган.
Беларусь президенти сайлови 2025 йил 26 январь куни бўлиб ўтади. 2020 йилдаги сайловлар Лукашенко режимига қарши норозилик намойишлари фонида кечганди.
Александр Лукашенко МДҲнинг баъзи давлатлари Россиядан фақат фойда олишга интилаётгани ҳақида гапирганди. У мисол сифатида КХШТнинг Қозоғистондаги январь воқеаларидаги ҳаракатини эслатди. Баёнотдан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди ва Остона позициясини холисона баҳолаш сўралди.
Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 10-тўлақонли аъзосига айланди. Қарор ШҲТнинг Остонадаги саммитида маъқулланди.
Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар шифокор ва қутқарувчилар гуруҳи Беларусда авиация тиббиёти ва авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича тренингда қатнашди. Улар учун ўқув майдонлари ва тиббий симуляция марказида машғулотлар ташкил этилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Беларусь раҳбари товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш, хусусан, БелАЗ билан келишувларни бажаришга тайёрлигини маълум қилди.
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистон «ажойиб суръатларда» ривожланаётганини айтди. У товар айирбошлаш ҳажми етарли эмаслигини билдириб, давлат раҳбарлари ўртасида келишув мавжуд экан, алоқаларни ривожлантиришга чақирди. «Ҳокимиятга ёшлар келади — улар бошқача».
Технопаркка ташриф буюрган Александр Лукашенкога корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, саноат қозонхоналари кўрсатилди. Давлат раҳбарлари тажриба алмашишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Фото.
Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокаралар чоғида Ўзбекистонда мисни бойитиш фабрикалари қуриш учун БелАЗ билан ҳамкорликда кон самосваллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш зарурлигини айтди.
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд доллардан ошириш, Жанубий Осиёга элтувчи савдо коридорларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари илм-фан ва ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, агросаноат, туризм ва бошқа соҳаларни ўз ичига олган жами 14 та ҳужжатни имзолади. Давлатлар раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди.
«Кўксарой» қароргоҳида Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.
Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Остонанинг «Номад»ини мағлуб этган ўйинни Humo Arena`дан туриб томоша қилди. «Бунга Александр Григорьевич айбдор! У келиши билан: «Ўзбеклар, агар қозоқларга ютқазсангиз…» деганди», — дея ғалабага изоҳ берди Мирзиёев.
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкентдаги Humo Arena муз саройида бўлиб ўтган хоккей бўйича норасмий учрашувга ташриф буюрди.
Беларусь президенти расмий ташриф билан Тошкентга келмоқда. Кеча шаҳарда икки давлат байроқлари илинди, чоршанба куни эрталабдан кўча экранларида Александр Лукашенкога аталган қутловлар пайдо бўлди. Беларусь бош вазири ўринбосари ва қатор вазирлар етиб келган, форумлар, музокаралар бўлмоқда.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган элчиси Раҳматулла Назаров Минскда ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, муваққат ишлар вакили сифатида ишлаб келаётганди.
Қашқадарёдаги Она ва бола саломатлиги тиббиёт марказида Беларусь бошқарув тизимини жорий этиш, вилоятдаги 900 нафар дояни ушбу давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Беларусь вакиллари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишда ёрдам беришини билдирди.
Беларусь фуқароларига мамлакатга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сақлаш, сотиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланди. Энди дронларни фақат юридик шахслар ва ташкилотлар тадбиркорлик ҳамда профессионал фаолият мақсадида ишлатиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг