Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг ташрифи доирасида Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь аёлларининг биринчи бизнес форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида 92 млн доллардан ортиқ миқдордаги 42 та шартнома ва 17 та меморандум имзоланди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор. Мен унинг кўзларига қараб туриб ҳам айтаман: сенга ишонган халққа панд бермаслигинг керак», — деди у.
БМТ маълумотларига кўра, Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ «ҳалокатли» вазият юзага келган ва жазосизлик туфайли мамлакатда «қўрқув муҳити» ҳукм сурмоқда. 1500 дан ортиқ одам сиёсий айбловлар билан ҳибсда сақланмоқда.
Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинада қўшинларни кўчириш, қурол ва ўқ-дориларни икки томондан олиб ўтиш ҳуқуқисиз сулҳ тузишга чақирди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко янги қонунни имзолади, унга кўра, мансабдор шахс ёки ҳарбий хизматчи томонидан давлатга хиёнат қилганлик учун ўлим жазосини қўллаш назарда тутилган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоат тартибини таъминлаш ва тартибсизликларга қарши курашиш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди, дея маълум қилди Беларусь ички ишлар вазири Иван Кубраков.
Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Сўнгги йилларда у икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди», — дейилади хабарда. Владимир Макей 27 ноябрь куни номаълум сабабларга кўра вафот этганди.
Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашувда мамлакат ташкилот билан ҳамкорликни ривожлантиришга 12 йил аввал қарор қилганини таъкидлади. «Бу бизнинг сиёсий, иқтисодий ва балки ҳарбий-сиёсий келажагимиздир», — деди Беларусь президенти.
Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич 88-ёшида вафот этди. У 1991 йилда СССР тугатилиши ва МДҲ ташкил этилиши бўйича Беловеж келишувларида Беларусь вакили сифатида иштирок этган эди.
Беларусь бош вазири Роман Головченко Тошкентда трамвай қуриш лойиҳасида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Беларусь томони инфратузилма, лойиҳалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ ечимларни таклиф қилмоқда. «Агар шундай қарор қабул қилинса, биз Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деди Головченко.
Aлександр Лукашенко Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ ҳудудидаги айрим давлатлар 15 йилдан сўнг Россия ва Беларусни ўз ичига олган Иттифоқ давлати таркибига кириши мумкинлигини тахмин қилди. Унинг сўзларига кўра, бу «мустақил эмас, балки суверен давлатлар» бирлашмаси бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Александр Лукашенконинг Қозоғистондаги воқеалар ортидан Ўзбекистон сабоқ олиши кераклиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди. У мазкур баёнотни «асоссиз» деб атади. «Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», — деди давлат раҳбари.
Россияда Африка давлатлари ва Гонгконгдан келган фуқароларнинг 14 кунлик карантинга олиниши, Жанубий Кореяда коронавируснинг омикрон штамига чалинганлар сони 36 нафарга етгани, Беларусда пиротехника воситалари сотилишига рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
17 ноябрдан Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман, Ливан ва Ливия фуқароларининг Ўзбекистон орқали Беларусга авиатранзити вақтинча чекланди.
Дунё бўйлаб COVID-19 га чалинганлар сонининг 250 млндан ошгани, польшаликларнинг Беларусь чегарасидаги вазият туфайли америкаликларга мурожаат қилгани, Португалияда янги қонунга кўра иш берувчилар ходимлар билан ишдан ташқари вақтда гаплашиши тақиқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россияликларнинг аксарияти ишланмайдиган кунларда Ўзбекистонга учмоқчи экани, Байденнинг Хитой билан совуқ урушни хоҳламаслиги, Трампнинг янги ижтимоий тармоғига хакерлар ҳужум қилгани, Беларусда ниқоб режими бекор қилингани, Актёр Алек Болдуинни тасвирга олиш пайтида тасодифан оператор ва режиссёрни отиб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Беларусда «дўстона бўлмаган мамлакатлар» товарларини сотадиганларга маъмурий жавобгарликнинг эълон қилингани, ЖССТнинг Ҳиндистонга 2,6 минг ходимини юборгани, Россия ва Тожикистоннинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ Федерал қидирув бюросининг ҳар ўн соатда Хитойга қарши янги тергов ўтказиши, Ҳиндистон ва Покистоннинг яширин музокаралари, Грузия ва Болгариянинг ўз ҳарбийларини Aфғонистондан олиб чиқиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркияда карантин чекловларининг кучайтирилиши, Беларусда экстремизм билан боғлиқ 700 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилгани, AҚШнинг хорижий мутахассислар учун визаларни қайта расмийлаштиришни режалаштириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг