Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон президентининг ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Таклиф ва саволларни 1094 ва 1100 қисқа рақамларига, шунингдек, business.gov.uz портали орқали юбориш мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас.
2022 йил якунига кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий босим текширувлар сонининг қарийб 2 бараварга кўпайиши ҳисобига ошди. Бизнес омбудсман юборилган барча аризаларнинг 53 фоизини рад этганини ва текширишлар сони барча тадбиркорларнинг 3 фоизини ҳам ташкил қилмаслигини билдирди.
Шавкат Мирзиёев биринчи чоракда ЯИМ пасайишига йўл қўймаслик учун совуқдан жабр кўрган тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Тадбиркорлик субъектларига кредит тўлаш муддати узайтирилади, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш, фоиз ва «пеня» ҳисобини тўхтатиб туриш ва бошқа имкониятлар яратилади.
1 июлдан бўш турган кўчмас мулк объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди, қолаверса, ҚҚС маъмурчилиги ҳам соддалаштирилади. 2023 йилнинг март ойигача «E-aktiv» га маълумотларни киритиш ихтиёрий бўлади.
Бир йилда қабул қилинган ҳужжатларнинг 30 фоизига, жумладан тадбиркорлик билан боғлиқ ҳужжатларнинг 80 фоизига ўзгартиришлар киритилди. Бу қонунчиликнинг барқарорлигига салбий таъсир қилмоқда, «фуқаролар ва бизнес вакиллари далилларга асосланган қонунчиликни талаб этмоқда», деди адлия вазири.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар сабабли мамлакатдаги бизнес 91 млн доллар зарар кўрди. Зарарнинг асосий қисми савдо, умумий овқатланиш, транспорт, хизмат кўрсатиш ва молия секторидаги тадбиркорлик субъектларига етказилган.
Тошкентда учта Burger King ресторанлари очилиши кутилмоқда. Улар Бобур боғи, Экобозор ёнидаги Atlas мажмуаси ва Чилонзор 25-мавзесида жойлашади.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Давлат раҳбарига саволлар, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ғоя ва таклифларни 31 июлга қадар юбориш мумкин.
USAID, ИТСВ, PwC ва БМТТД «Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати 2021» янги нашрини тақдим этди. Унда корхонани рўйхатдан ўтказиш, иш ҳақи бўйича харажатлар, солиқлар ва солиқ имтиёзлари, лицензиялаш, ташқи савдо тартиботлари ва бошқалар келтирилган.
Сифати бузилган маҳсулотлар, оч қолган мижозлар ва ишлаб чиқаришда йўқотилган кунлар. «Газета.uz» тадбиркорлардан электр таъминотидаги узилишлар иш фаолиятига қандай таъсир кўрсатаётганини сўради.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришдаги ютуқларга қарамасдан, пандемия бизнесга қийинчиликлар туғдирди. Тадбиркорларнинг давлат олдидаги қарзи 3,4 бароварга, муддати ўтган кредитлар миқдори 63%га ошди. Респондентларнинг 44% мажбурий ҳомийлик билан шуғулланган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотлари аксарият тадбиркорлар мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашини, бироқ уларнинг бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини кўрсатди. Ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш ва бошқа муаммолар тадбиркорларни ташвишга солаётгани маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва банкирларни тадбиркорлар билан ишлаш тизими йўқлиги сабабли танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 59 та туман ва шаҳрда бизнес муҳит «ёмон» деб баҳоланган. «Тадбиркорга хиёнат қилган одам — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг