Президент фармони билан пахтани биржа орқали сотишнинг янги механизми ишга туширилмоқда. Янги тартибга кўра, пахта етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни йил охиригача сўндирган хўжаликларга фоиз тўловларининг 4 фоиз пункти субсидия сифатида қайтариб берилади.
Энергетика вазирлиги биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилганини маълум қилди. 6 декабргача 2000 тонна Аи-80 бензини чиқариб келинган бўлса, 12 декабрь куни бу миқдор 8000 тоннадан ошди. Шунга қарамай, бензин нархи деярли ўзгармаяпти.
Сирдарёда White Gold Klaster корхонаси 90 млрд сўмлик пахта, 3 млрд сўмлик техник чигитни биржа савдоларига қўймай, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотгани маълум бўлди. Бу Вазирлар Маҳкамаси низомига зид. Кластер корхонага чора кўрилди.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида «чиройли» авторақамлар савдоси ўтган йилга нисбатан уч баробар кўпроқ — 212,2 млрд сўмни ташкил этди.
«20 000 00 00» мобил рақами аукционда рекорд даражадаги 1,07 миллиард сўмга (85 минг доллар) сотилди. Аукционда 10 нафар талабгор иштирок этиб, 87 та таклиф киритди, шу боис рақамнинг бошланғич баҳоси 5 баробарга ошди.
Биржада Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқариладиган Аи-80 бензинининг максимал харид ҳажмини кунига 4 тоннагача пасайтирди, деб ёзади Spot. Бу ёқилғи қуйиш шохобчалари ва брокерлар сўраган айни чегарадир. Шу билан бирга, истисно тариқасида, бошқа ишлаб чиқарувчиларга 10 тоннадан сотишга рухсат берилади.
Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг 5 тоннадан 10 тоннага оширилиши талабнинг бир неча баробар ортишига ва харидорларнинг икки баравар қисқаришига олиб келди, деб ёзмоқда Spot. Айрим АЁҚШлар фаолиятини тўхтатди. Биржада нарх чеклови ҳам киритилган бўлиб, бу «бозор тамойилларига зид».
Президент қарори билан тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида биржа тизимида ҳам аккредитация қилиш тартиби жорий этилади. Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб 13 ой муддатга монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ишлаб чиқарган товарларни ички бозорда фақат биржа орқали сотиш белгиланди.
Биржадаги уч савдо куни якунлари бўйича шакарнинг ўртача нархи 26,1 фоизга — 1 кг учун 10,7 минг сўмгача тушди. Шу билан бирга, шакар заводлари мазкур даврда таклиф ҳажмини оширмади.
Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у. Президент йил охиригача ўз маҳсулотларини биржаларга олиб чиқадиган тадбиркорлар сонини 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга оширишни топширди.
Охирги икки савдо кунида шакарнинг биржа нархи қарийб 30 фоизга — 8735 сўмгача арзонлашди. Хоразм шакар заводи вакили нархларнинг ошишида «ваҳима ичида катта ҳажмдаги маҳсулотларни сотиб олиб, нархларнинг сунъий равишда ошишига сабаб бўлган» тадбиркорларни айблади.
18 март куни биржа аукционларида шакарнинг ўртача қиймати ўтган кунга нисбатан 15,3 фоизга — 1 кг учун 11 921,9 сўмдан 10 101,3 сўмга арзонлашди. Шу куни 2100 тонна шакар сотилди. Харидорлар сони ҳам ортди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа идораларнинг аралашувидан сўнг Аи-80 русумли бензиннинг биржа нархлари пасая бошлади. Уч кун ичида ёқилғи нархи 9 фоизга арзонлашди, харидорлар сони эса кескин ошди.
Йил бошидан буён биржаларда Аи-80 русумли бензиннинг улгуржи нархи 72,1 фоизга — бир тоннаси учун 5,81 миллион сўмдан 10 миллион сўмга қимматлашди. Шу билан бирга, асосан импорт қилинадиган ва жаҳон котировкалари билан боғлиқ бўлган бошқа турдаги (Аи-91, Аи-92 ва Аи-95) ёқилғининг ўсиш суръатлари маҳаллий аналогга нисбатан пастроқ бўлди. Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» ва Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 русумли бензин нархини ушлаб турганини маълум қилганди.
1 — 7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали жами 9,4 млрд сўмлик 3663 та авторақам сотилди. Шунингдек, биржа савдолари орқали жами 1 трлн 442,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган.
1 мартдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг