Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев депутатларга ОТМларни битирган 214 минг нафар битирувчидан 126 минг нафари (59 фоизи) ҳали ҳам ишсиз эканини айтди. Август-сентябрь ойларида мавжуд бўш иш ўринларига уларни жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Конгратбай Шарипов, Сурайё Раҳмонова, Марко Мантованелли, Нафиса Мўминова, Тимоти Смарт, Фируз Аллаев, Бекзод Мираҳмедов каби жамоатчилик фаоллари «Газета.uz» орқали 2023/2024 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдирди.
Президент мактаб битирувчиларига йўллаган табригида уларнинг ҳар бири ўзига хос эканини таъкидлаб, орзу қилишдан тўхтамасликка, хатолардан сабоқ олишга чақирди. У янги ғоялар ва иштиёқ нафақат уларнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ҳаётини ўзгартириши мумкинлигини айтди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича тавсияларни эълон қилди. Унда ресторан, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, совғага пул йиғиш, байрамга қиммат кийим сотиб олиш, енгил машиналарда сайр, гуруҳ бўлиб боғ ва сузиш жойларига бориш тақиқланади.
Сўнгги қўнғироқ бу нафақат мактаб таълимининг охирги куни, балки битирувчилар учун жиддий ва муҳим қарор қабул қилиш вақтидир. 25 май куни «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги мактаблар битирувчиларидан уларнинг режалари, 5−10 йилдан сўнг ўзларини қаерда ва қандай лавозимда кўришлари ҳақида сўради.
Вазирлар, муфтий, Элдор Шомуродов, Конста, Дониёр Ғаниев, ҳоким, дипломатлар, экспертлар, санъаткорлар, спортчилар ҳамда жамоатчиликнинг бошқа фаоллари 2022/2023 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди. «Газета.uz» уларни эътиборингизга ҳавола қилади.
Тармоқларда грант асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш талаби бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буни рад этиб, мажбурият ўз кучини йўқотмаганини изоҳлади.
16 ёшдан ошган 122 минг нафардан ортиқ ёки 31 фоиз мактаб битирувчиси ҳалигача паспорт олмаган. Халқ таълим вазирлиги битирувчилар паспортсиз (ID-карта) интернет орқали олий ўқув юртига кириш учун ҳужжат топшира олмаслигини эслатди.
Халқ таълими вазирлиги 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхатини эълон қилди.
Бош вазир ўринбосари, Масс-медиа фонди раҳбарияти, ЕИ элчиси, Uzbekistan Airports раҳбари, Антикоррупцион агентлик директори ва Тошкент ҳокими 2020−2021 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг