Ўзбекистон ва Қирғизистондаги йўлкира тўловларининг автоматлаштирилган тизими операторлари АТТО ва Tulpar интеграция қилинади. Жараён тугагач, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонда Tulpar карталари орқали, Ўзбекистон фуқаролари эса Бишкекда АТТО орқали тўлов қилишлари мумкин бўлади.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда маҳаллий аҳоли ва хорижликлар ўртасидаги муштлашув меҳнат мигрантларига қарши тартибсиз намойишлар бошланишига сабаб бўлди. Воқеа оқибатида камида 29 киши жароҳатланди.
Бишкекда шаҳарнинг катта қисмини иссиқлик билан таъминлайдиган ИЭСда портлаш содир бўлди. Аҳолига иссиқ сув таъминоти тўхтатилди, мактаб ва боғчалар онлайн таълимга ўтказилди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров вазиятни ўз назоратига олди.
Август ойи охиридан бошлаб Бишкекда жамоат транспорти (автобус ва троллейбуслар) фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтади. Шаҳар ҳокимияти бу тўлов тизимини шаффофлаштириши ва бюджет даромадларини оширишига ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Май ўрталаридан Бишкекда, айниқса шаҳар чети ва жанубий қисмида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ вазият оғирлашди. Мавзелардан бирида аҳоли норозилик намойиши уюштирди. Мэрия тақчилликни истеъмол ҳажми ортгани ҳамда томорқаларни суғоришда ичимлик сувидан фойдаланилаётгани билан боғлади.
15 апрелдан Тошкент ва Бишкек ўртасида автобус қатнови қайта тикланмоқда.
Қирғизистонда юзлаб одамлар 27 ёшли қизнинг турмуш қуриш учун ўғирлаб кетилиши ва кейинчалик унинг ўлдирилиши ортидан норозилик билдириб ҳукумат биноси олдида йиғилишди. Намойишчилар Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфога чиқишини ва «Келинни ўғирлаш» моддаси учун жазони кучайтиришни талаб қилмоқда. Вазиятга бош вазир ва президент аралашди.
Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойиш ўтказди. Улар Оқ уй, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноларини эгаллаб олди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сиёсий кучларни ақл билан иш кўришга чақирди ва овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов ва Бишкек ҳокими Азиз Суракматовнинг коронавирус учун топширган тестлари натижалари ижобий чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг