Тожикистон энергетика тизимида йирик носозлик юз берди, Душанбе ва бир қатор вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Мамлакат пойтахтида иссиқлик таъминоти ўчиб, ичимлик суви таъминоти ҳам тўхтади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр истеъмоли ошиши ҳисобига мамлакатда яна такроран «блэкаут» бўлиш хавфи бор-йўқлиги ҳақида гапирди. Вазир бундай хавф доим мавжудлигини таъкидлаб, «агар чекловлар киритилмаса, бу энергия тизими издан чиқишига олиб келиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг