«блогер» тегли мақолалар


Журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди
12 февраль 2025, 17:33

Журналист Анора Содиқова блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди

Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаровни судга берди. У блогер томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида шикоят киритган. Суд мажлиси 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Жасжан номи билан танилган блогер беш суткага қамалди
15 январь 2025, 10:09

Жасжан номи билан танилган блогер беш суткага қамалди

Тошкентда Жасжан номи билан танилган блогер Instagram`га видео олиш учун жамоат жойида бир қиз билан жанжал уюштирди. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси, қизга эса 375 минг сўм жарима тайинлади. Блогер аввал ҳам бир неча бор қамоқ жазосини ўтаб чиққан.

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди
13 декабрь 2024, 16:57

Самарқандда 23 ёшли аёл ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер Гузаля Махмудкулова ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди. Бош прокуратура ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди. Тармоқларда аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг оиласи билан муаммолари бўлгани айтилмоқда.

Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди
26 ноябрь 2024, 12:50

Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди

Сурхондарёда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизнинг гўёки фарзанди борлиги кўрсатилган видеони Instagram саҳифасига жойлаган блогер жаримага тортилди. Йигит ва қиз эса огоҳлантирилди.

Хотини қиз туғса, чиқиндига ташлаб юборишини айтган блогерга жиноят иши қўзғатилди
10 октябр 2024, 14:41

Хотини қиз туғса, чиқиндига ташлаб юборишини айтган блогерга жиноят иши қўзғатилди

Тармоқларда Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилган блогернинг хотини қиз туғса, фарзандини чиқиндига ташлаб юборишини айтган видеоси тарқалди. Блогер танқидга учраганидан сўнг узр сўради. Унга хотин-қизлар қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлагани учун жиноий иш очилди.

Блогер Нигина Мелиқўзиева машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди
29 сентябрь 2024, 17:21

Блогер Нигина Мелиқўзиева машинадаги хавфли ҳаракатлари учун жаримага тортилди

Тошкентда блогер Нигина Мелиқўзиева йўлда машинасида «шашка ўйини» қилгани учун жавобгарликка тортилди. У билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди. Блогер бундай ҳайдашини «азартда бўлгани» билан изоҳлади, шунингдек, юртдошлари ва обуначиларидан «узр сўради».

Тошкентда 31 ёшли эркак 11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келгани айтилмоқда
27 июнь 2024, 11:00

Тошкентда 31 ёшли эркак 11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келгани айтилмоқда

Тошкентда 31 ёшли эркак иккинчи хотинининг 11 ёшли қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланмоқда. Қонуний никоҳидан 5 фарзанди бўлган эркакка нисбатан жиноят иши очилди.

Қашқадарёда блогер 10 суткага қамалди
25 февраль 2024, 09:45

Қашқадарёда блогер 10 суткага қамалди

TikTok ва YouTube`да Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилган блогер 10 суткага қамалди. У майда безорилик ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш каби ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.

Блогер Аброр Мухтор Алийнинг қамоқ муддати қисқартирилди ва озод қилинди
21 февраль 2024, 20:57

Блогер Аброр Мухтор Алийнинг қамоқ муддати қисқартирилди ва озод қилинди

Аввалроқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган диний блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) озодликка чиқди. Олий суднинг назорат органи унинг қамоқ муддатини икки суткага қисқартирди.

Қашқадарёда товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди
30 январь 2024, 12:23

Қашқадарёда товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди

Нишон тумани суди блогер Абдулҳаким Абжалиловни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Блогер Отабек Сатторий баҳорда озодликка чиқиши мумкин
24 январь 2024, 17:23

Блогер Отабек Сатторий баҳорда озодликка чиқиши мумкин

Қаршидаги манзил колонияда Отабек Сатторий билан учрашган «Эзгулик» жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов блогер «апрель охири, майнинг бошларида» озодликка чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Блогер озодликка чиққач, «тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи» эканини айтган.

Блогер Олимжон Ҳайдаровга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
29 декабрь 2023, 09:48

Блогер Олимжон Ҳайдаровга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Фарғона вилоят суди Олимжон Ҳайдаровга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 1 декабрда блогерни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм ўзгаришсиз қолди.

Блогер Отабек Ахлиддинов 7 йил 1 ойга қамалди
19 декабрь 2023, 17:57

Блогер Отабек Ахлиддинов 7 йил 1 ойга қамалди

Блогер, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона-диагностика бўлими мудири вазифасида ишлаган Отабек Ахлиддиновга 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У товламачилик ва талон-торож қилиш қилишда айбли деб топилган.

Блогер Лемара Мирзааҳмедова 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
14 декабрь 2023, 09:37

Блогер Лемара Мирзааҳмедова 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Эмине Караманова тахаллуси билан танилган блогер Лемара Мирзаахмедовага нисбатан 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У туҳмат, ҳақорат қилиш ва товламачилик жиноятларида айбли деб топилди. Бир эпизод бўйича жабрланувчи Янгийўл тумани ҳокимлиги ходими экани айтилмоқда.

Блогер Отабек Сатторий манзил колонияга ўтказилди
11 декабрь 2023, 10:36

Блогер Отабек Сатторий манзил колонияга ўтказилди

6,5 йилга қамалган блогер Отабек Сатторий умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилди.

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
7 декабрь 2023, 11:03

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди

2022 йил бошида 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди.

8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарори устидан апелляция беради
2 декабрь 2023, 13:52

8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарори устидан апелляция беради

8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция беради, деб маълум қилди унинг укаси. У ўзига қўйилган айбловларни бутунлай рад этади.

Блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди
1 декабрь 2023, 16:25

Блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди блогер Олимжон Ҳайдаровга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. У туҳмат, ҳақорат қилиш ва товламачилик жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Блогер Фарҳод Маннопов вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди
27 сентябрь 2023, 16:54

Блогер Фарҳод Маннопов вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди

Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилинган.

Абдуқодир Мўминов суди: яна 8 нафар жабрланувчи кўрсатма берди
28 июль 2023, 18:41

Абдуқодир Мўминов суди: яна 8 нафар жабрланувчи кўрсатма берди

Абдуқодир Мўминов иши бўйича суднинг иккинчи кунида 8 нафар жабрланувчининг кўрсатмаси тингланди. Блогер мурожаатчиларнинг муаммосини ёритиш учун пул олганига изоҳ берар экан, «текин ишласак, қандай ишлаймиз?» деди. Айбланувчининг онаси эса ҳозирча суд ишидан қониқиш ҳосил қилаётганини айтмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг