Дунёнинг Хитой, Ҳиндистон каби энг ифлослантирувчи давлатлари БМТнинг 2035 йилгача бўлган янги иқлим мақсадларини белгилаш муддатига амал қилмади, деб ёзмоқда Reuters. Глобал исишни тўхтатиш ҳаракатлари Дональд Трампнинг сайланишидан кейин босим остида қолгани айтилади.
Ар-Риёд шаҳрида БМТ Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси томонлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ҳам иштирок этаётган тадбирда чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик муаммоларига эътибор қаратилади. Фоторепортаж.
Ҳар куни дунё бўйлаб 140 нафар, ҳар 10 дақиқада ўртача 1 нафар аёл ёки қиз яқин инсони қўлидан ҳалок бўлмоқда. БМТ Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунида (25 ноябрь) шу каби маълумотларни эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев араб-ислом саммитида Фаластин можаросида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш БМТнинг доимий эътиборида бўлиши кераклигини таъкидлади ва мамлакат урушдан жабр кўрган фаластинлик болалар ва аёлларни даволаш учун қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Бахтиёр Саидов БМТдаги чиқишида барча давлатларни иқлим ўзгариши, камбағаллик ва технологик тенгсизлик муаммоларини ҳал этишда глобал ҳамкорликка чақирди. У Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари сифатида барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва МОда тинчлик ва барқарорликка кўмаклашишни таъкидлади.
БМТ Бош ассамблеяси давлатлар келгуси авлодлар ва сайёра учун яхшироқ келажакни таъминлаш бўйича бир қатор ҳаракатларни ўз зиммаларига оладиган Келажак учун пактни маъқуллади.
Ўзбекистон 124 та давлат қаторида БМТ Бош ассамблеясининг Исроилдан ўз кучларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй 5−6 сентябрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлади. У Тошкентда «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» халқаро форумида иштирок этади.
БМТ агентликлари Оролбўйи минтақаси Кўп шериклик траст фонди кўмагида Қорақалпоғистонда иккита янги лойиҳани ишга туширди. ЮНИCЕФ лойиҳаси 4 та туманда тоза ичимлик сувдан фойдаланишни яхшилашга, БМТТД ва ФАО лойиҳаси маҳаллий аҳолига экологик муаммоларни ҳал этиш кўникмаларини беришга қаратилган.
БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19−30 август оралиғида Ўзбекистонда бўлади. У Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухорога ташрифи давомида уй-жой арзонлиги ва яроқлилигини ўрганади. У талабалар турар жойлари ва бошпанасиз қолганларнинг манзилларига ҳам боради.
Ўзбекистонга келган БМТ бош котиби Антониу Гутерришга президент олий даражали «Дўстлик» орденини топширди. Бош котиб, шунингдек, Сенат раиси билан учрашди, Ҳазрати Имом мажмуаси ва пойтахт маҳаллаларидан бирига борди, Тошкент вилоятида «яшил» энергетика соҳаси билан танишди. Фото.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш шанба куни Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташрифини бошлайди. 4 июль куни у Остонадаги ШҲТ саммитида нутқ сўзлайди. БМТ раҳбари бундан аввал 2017 йилда минтақага ташриф буюрган.
БМТ Бош ассамблеяси 10 июнни Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни деб эълон қилиш тўғрисида Хитой ва Ўзбекистон ишлаб чиққан резолюцияни маъқуллади. Мақсадлар цивилизациялар хилма-хиллиги қадриятини англаш, мулоқот, ўзаро ҳурмат ва глобал бирдамликни ривожлантиришдан иборат.
Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди, у бу лавозимда 1 июндан иш бошлади. Тайинловга қадар у 2019 йилдан бери БМТнинг Грузиядаги доимий вакили эди, Индонезия, Фаластин ва Қирғизистондаги БМТ Аёллар бўлимларига раҳбарлик қилган, шунингдек, ЕХҲТда ишлаган.
13−14 май кунлари Самарқандда ўтаётган Осиё хотин-қизлари форумига 30 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар, жумладан, БМТ бош котиби ўринбосари келди. Сенат раиси Танзила Нарбаева президентнинг иштирокчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. «Газета.uz» жараённинг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.
БМТ ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони тарихий энг паст даражага етган, бироқ ўсиш, айниқса, қашшоқ мамлакатларда секинлигича қолмоқда.
Ўзбекистонда БМТнинг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилилади. Расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади.
Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида қатнашди. Унда агентлик раҳбари номзоди комиссия аъзолигига илгари сурилди.
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йилни «Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» деб эълон қилиш бўйича резолюцияни бир овоздан маъқуллади.
Ҳайвонлар миграцияси сайёрадаги энг мураккаб экотизимларни сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди, аммо одамлар ва иқлим ўзгариши туфайли ҳар бешинчи кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида, дейилади БМТ ҳисоботида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг