Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов бош котиб Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди ва иш фаолиятини бошлади.
Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.
Андижонда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёш IT мутахассислари учун «Digital Valley» оромгоҳи бўлиб ўтмоқда. 60 нафар йигит-қиз 5 кун давомида дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг бўйича маҳоратларини оширади, халқаро компаниялар вакиллари билан ўзаро фикр алмашади.
Ўзбекистон ТИВ Шимолий Корея томонидан космик ракета учирилганидан хавотир билдирди. Вазирлик оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдори эканини қайд этди.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар ўтказади.
БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида сўзга чиқиб, «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди. «Санъат, дизайн ва маданият Оролбўйидаги муаммолардан хабардорликни оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», — деди у.
Табиат ресурслар вазирлиги ва БМТ агентликларининг Сурхондарёда ўрмон барпо этиш лойиҳасида 200 га яқин ўзбекистонлик ва 413 нафар афғонистонлик иштирок этди. Лойиҳа доирасида Термиз шаҳри ва вилоятнинг тўртта туманидаги ташкил этилган 100 гектар яшил ҳудуд ва истироҳат боғларига кўчатлар экилди.
Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.
Келаси ҳафта Ўзбекистонга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк ташриф буюради. Унинг қатор давлат органлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида ташкилот аъзоларининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.
БМТ Бош ассамблеяси Украинада имкон қадар тезроқ тинчликка эришиш, жумладан, Россия қўшинларини бу ҳудуддан зудлик билан олиб чиқиб кетиш зарурлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон овоз беришда 32 та давлат орасида бетараф қолди.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.
БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги ва Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Термиз шаҳридаги транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқи учун 12 та юк машинасида 48 мингдан ортиқ кўрпа жўнатилди.
Термизда 46 нафар Афғонистон фуқароси Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси бўйича ҳайдовчиликка ўқитилди. Шунингдек, яна 35 нафари тикувчиликка тайёрланди.
БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 27-конференциясида иқлим офатларидан жабр кўрган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш жамғармасини ташкил этишга қарор қилинди. Шу билан бирга, қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш ва глобал исишни Цельсий бўйича 1,5 даража оралиғида ушлаб туриш зарурати масалалари очиқ қолди.
БМТ маълумотларига кўра, 15 ноябрь куни дунё аҳолиси 8 миллиардга етди. Прогнозларга кўра, 2030 йилда дунё аҳолиси 8,5 млрдга, 2050 йилда эса 9,7 млрдга етиши мумкин. Шунингдек, 2023 йилда Ҳиндистон аҳолиси энг кўп мамлакатга айланиши кутилмоқда.
Душанбеда чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида ҳамкорликка бағишланган конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин муносабатлар минтақадаги умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш имконини беришини таъкидлади.
БМТ Украина ҳудудларининг РФ томонидан аннекция қилинишини қоралаб, Москвадан Украинанинг Донецк, Запорожье, Луганск ва Херсон вилоятлари ҳудуди мақоми ҳақидаги қарорни бекор қилишини талаб қилди. Резолюцияни 143 давлат қўллаб-қувватлади, 5 давлат қарши, 35 давлат қаторида Ўзбекистон бетараф қолди.
Покистондаги кучли сув тошқини жабрланувчиларга вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модуллари бўлган самолёт Термиздан Карачига учди. Ёрдам Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг