«божлар» тегли мақолалар


Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизли божлар жорий этмоқчи
10 февраль 2025, 16:58

Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизли божлар жорий этмоқчи

Дональд Трамп АҚШга пўлат ва алюминийнинг барча импортига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди. Инвесторларнинг Трамп сиёсатининг оқибатларидан хавотирлари ва хавфсиз активларга бўлган талаб фонида олтин нархи рекорд даражага етди.

«Шам ишлаб чиқарувчиларимизга халал бераётган Қуёшни тўсайлик»
7 февраль 2025, 20:17

«Шам ишлаб чиқарувчиларимизга халал бераётган Қуёшни тўсайлик»

Икки аср аввал француз иқтисодчиси Фредерик Бастиа мамлакат депутатларига маҳаллий шам ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Қуёшни тўсишни таклиф қилганди. Бу кинояли таклиф илгари сурилганидан бери шунча вақт ўтди, аммо бу эркин савдо халқни бойроқ қилишини барча тушуниши учун етарли бўлмади.

Канада ҳам АҚШ билан ўзаро божлар жорий этишни кечиктирди
4 февраль 2025, 11:55

Канада ҳам АҚШ билан ўзаро божлар жорий этишни кечиктирди

Канада бош вазири Жастин Трюдо Трамп билан божлар жорий этилишини кечиктиришга келишиб олди. Бунда Канада чегарани мустаҳкамлашда 10 мингга яқин одамни сафарбар қилади, фентанил моддаси оқимини тўхтатиш учун ресурсларни кўпайтиради. Бир кун аввал Мексика ҳам божларни кечиктиришга келишиб олганди.

АҚШ Мексика товарлари импортига нисбатан бож жорий этишни бир ойга кечиктирди
3 февраль 2025, 22:37

АҚШ Мексика товарлари импортига нисбатан бож жорий этишни бир ойга кечиктирди

Дональд Трамп Мексика «ноқонуний гиёҳванд моддалар, хусусан, фентанил оқимини тўхтатиш учун 10 минг нафар Миллий гвардия аъзоси билан шимолий чегарасини мустаҳкамлашга рози бўлганидан кейин» Мексикага янги тариф жорий этишни бир ойга тўхтатди.

Трампнинг савдо уруши: Канада ва Мексика жавоб тарифларини эълон қилди
3 февраль 2025, 16:12

Трампнинг савдо уруши: Канада ва Мексика жавоб тарифларини эълон қилди

Трамп Канада, Мексика ва Хитойдан келувчи товарларга кенг миқёсли божлар жорий этди. Оттава ва Мехико аллақачон жавоб чораларини эълон қилди, Хитой ЖСТга шикоят қилишга ваъда берди. ЕИ маҳсулотлари ҳам божга тортилиши мумкин. Янги савдо уруши ҳақида нималар маълум — «Газета.uz» материалида.

АҚШ Канада, Мексика ва Хитой товарларига бож жорий қилмоқда
1 февраль 2025, 11:51

АҚШ Канада, Мексика ва Хитой товарларига бож жорий қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 февраль куни Мексика ва Канададан импорт қилинаётган маҳсулотларга 25 фоиз, Хитойникига эса 10 фоизли янги тарифлар жорий этиш тўғрисида буйруқ имзолаши кутилмоқда. Канада ва Мексика бунга қарши жавоб чораларини ишлаб чиққан, деб ёзади ОАВ.

«Асосий мақсад — бозорни ҳимоя қилиш». Фармагентлик — бир қатор дориларга бож жорий этилиши ҳақида
29 январь 2025, 18:16

«Асосий мақсад — бозорни ҳимоя қилиш». Фармагентлик — бир қатор дориларга бож жорий этилиши ҳақида

Импорт дори воситаларига (антибиотиклар, вирусга қарши, гормональ ва бошқа препаратлар) 2 фоизли бож жорий этилиши Ўзбекистон бозорини ҳимоя қилиш билан боғлиқ, дея изоҳ берди Фармацевтика агентлиги «Газета.uz»га. Агентлик бошқа давлатларда ҳам дорилар импортига божлар жорий қилинганини таъкидлади.

Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига катта миқдорда бож солмоқчи. Тафсилотлар
26 ноябрь 2024, 13:02

Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига катта миқдорда бож солмоқчи. Тафсилотлар

Дональд Трамп лавозимга киришиши билан Мексика, Канада (25%) ва Хитойдан (10%) келаётган товарлар учун тарифларни оширишни ваъда қилди. Трамп буни ноқонуний иммигрантлар, «жиноят ва гиёҳванд моддалар» учун қасос бўлишини таъкидлади. Аммо бунинг оқибати АҚШ иқтисодиёти учун салбий бўлиши мумкин.

ССП раҳбари электромобиллар импортига бож жорий этилишини «100 фоиз» қўллаб-қувватлади. Иқтисодчилар бунга қарши
2 август 2024, 18:14

ССП раҳбари электромобиллар импортига бож жорий этилишини «100 фоиз» қўллаб-қувватлади. Иқтисодчилар бунга қарши

Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов электромобиллар импортига бож жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, автомобиль саноатини қўллаб-қувватлаш малакали кадрлар шаклланишини таъминлайди. Иқтисодчилар эса бошқа мамлакатлар йўл қўйган хатоларни такрорламасликка чақирди.

«Биз ҳар қандай импорт чекловига қаршимиз. У бизга зарар» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
5 февраль 2024, 14:37

«Биз ҳар қандай импорт чекловига қаршимиз. У бизга зарар» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳри собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳар қандай импорт чеклови қўйилишига қаршилиги, бундай чоралар унинг корхоналарига зарар эканини таъкидлади. «Биз тўлаётган солиқлар ҳам, импорт учун солиқлар ҳам „ноль“ бўлса, биз ютар эканмиз, кўпроқ фойда топар эканмиз», — деди у.

Янги Тошкент инвесторлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси импортида бождан озод этилади
24 июль 2023, 12:51

Янги Тошкент инвесторлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси импортида бождан озод этилади

Янги Тошкент инвесторлари, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда дирекцияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод этилади.

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси
21 июнь 2023, 12:50

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси

Berlin Economics мустақил консалтинг компанияси маслаҳатчиси Вероника Мовчан ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режимига эга бўлиши маъмурий жиҳатдан фойдасиз эканини таъкидлади. Божлар 80 фоизга камайтирилса, ЯИМнинг ҳар йили 0,4% кўпроқ ўсиши таъминланади, деди эксперт.

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка”лар импорти бўйича
20 февраль 2022, 11:44

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка"лар импорти бўйича

Президент автомашиналар импортига божхона тўловлари босқичма-босқич «ноль бўлиши» кераклигини айтди. Шавкат Мирзиёев харидорлар олдиндан тўлов амалга оширилганига қарамай, машина учун бир йил кутишга мажбур бўлишини адолатсизлик деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг