Наманганнинг Чуст туманидаги боғчага келган 5 ёшли тарбияланувчи уйқудан тураётган вақтида тилини чайнаб юборганлиги туфайли вафот этди. Хоразмнинг Хонқа туманидаги боғчада эса 5 ёшли болакай тушликдан сўнг, мазаси қочиб, вафот этди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетган 19 бола Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.
Болаларни ёзги оромгоҳларда дам олдириш тадбирларига 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади, деб маълум қилди ХТВ. 1131 та оромгоҳ билан 297 мингдан ортиқ болаларни қамраб олиш режалаштирилган. Қолаверса, беш ташаббус доирасида ўтказиладиган тадбирларга 1,2 млндан ортиқ ўқувчи жалб этилади.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Сенат болалар учун ўз эшикларини очди. Меҳрибонлик уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, иқтидорли болалар қонунлар қабул қилиш жараёни билан яқиндан танишди.
Ўзбекистонда қарийб икки йилдан бери ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилиш стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу вақтда эса йўл-транспорт ҳодисаларида болалар ўлими ҳамда қиз ва ўғил болалар орасида суицид чидаб бўлмас даражада юқорилигича қолмоқда, бу шошилинч комплекс чоралар кўришни талаб этади, деган фикрда мутахассислар.
Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилишича, 2 ёшдан боғчаларга қабул қилиш пуллик хизмат кўрсатиш шаклида амалга оширилади. Боғча раҳбари ва ота-она ўртасида шартнома тузилади, бола 3 ёшга тўлгач шартнома бекор қилинади. 2 ёшли болалар гуруҳи дам олиш кунларида ва иш куни тугагандан кейин ҳам ишлашига рухсат берилади.
Қибрай туманидаги 29-мактабда ўқувчи қизлар совуқ ҳаво бўлишига қарамай, юпун кийимда меҳмонларни кутиб олишга чиқарилди. Тошкент вилоят ХТБ тадбир мактаб томонидан эмас, балки «Олтин мерос» хайрия фонди ва «Янги йўл» маҳалласи томонидан ўтказилганини маълум қилди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган мактаб раҳбариятига эса чора кўрилиши айтилди.
Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг жами 280 140 нафари коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олган. Бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ота-она қаровисиз қолган 9070 нафар болага аталган президент совғаси ҳудудларга юборилди. Совға жамланмасидан ширинликлар, ўқув қуроллари ва болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совға, қолаверса, болалар уйларининг 980 нафар тарбияланувчиси учун замонавий планшетлар ўрин олган.
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро зоналаридан 381 нафар болани репатриация қилди. ЮНИСЕФ Европа Иттифоқи кўмагида болаларни реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Психологларнинг болалар билан ишлаш усулларидан бири, бу — расм чизишдир. Баъзи болаларнинг расмлари ва ҳикояларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича болалар орасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли шифохоналарда қўшимча равишда 5964 та ўрин-жой ташкил этилганини маълум қилди. Аввалроқ, 10 кун ичида пойтахтнинг ўзида «Тез ёрдам»га бермор болалар бўйича 13 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушгани айтилганди.
Президент қарорига мувофиқ, болаларда юрак нуқсонларини даволаш учун 2021 йилда 10 млрд сўмга 500 та окклюдер харид қилинади, келгуси йилдан уларнинг сони 5 мартагача оширилади. Қолаверса, туман ва шаҳар даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.
2021 йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 542 та ЙТҲларда 458 нафар бола жароҳатланган, 104 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган болалар сони ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 33,3 фоизга ортган. Ярим йилда умумий ЙТҲлар сони 3,5 мингдан ортиқ, уларда 1000га яқин инсон ҳалок бўлган.
4 ой давомида болалар иштирокидаги ЙТҲ сони 25,3, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.
Ўзбекистонда ҳозиргача 90 мингга яқин бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3932 нафарида COVID-19 аниқланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг