Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган даврида 107 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган (22 нафари болалар), 2 бемор вафот этган. Заҳарланишлар энг кўп уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан.
Қўшработ туманида бир оиланинг 5 аъзоси ботулизмга чалиниб, уларнинг 2 нафари вафот этганди. Аниқланишича, улар уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламасидан заҳарланган.
Қўшработ туманида 5 киши овқатдан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Санэпидқўмита фуқароларни огоҳликка чақирди.
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида помидордан тайёрланган қўлбола конверсава истеъмол қилган оиланинг уч аъзоси заҳарланди, 26 ёшли келин ҳаётдан кўз юмди.
Самарқанд вилоятида 5 нафар фуқаро уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилиб заҳарланди. Улардан 2001 йилда туғилган фуқаро вафот этди. Қолган шахслар жонлантириш бўлимида даволанмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг