«бразилия» тегли мақолалар


Бразилия мактабларида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланди
15 январь 2025, 17:31

Бразилия мактабларида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланди

Бразилия ҳукумати мамлакатдаги бошланғич ва ўрта мактабларда смартфонлардан фойдаланишни чеклади. Таълим вазирлигининг таъкидлашича, президент томонидан имзоланган қонун «болалар ва ўсмирларнинг руҳий, жисмоний ҳамда психологик саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган».

Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
22 ноябрь 2024, 17:54

Бразилиянинг собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару 2022 йилги сайловларда мағлубиятга учрагач, давлат тўнтаришига уринганликда гумон қилинмоқда. Яна 36 нафар шахсга, жумладан, собиқ вазирлар ва истеъфодаги генералларга айблов эълон қилинди. Улар ҳозирги президентни ўлдиришни режа қилган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади
13 сентябрь 2024, 15:04

Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон ЖСТга кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади. 12 сентябрь куни Бразилия ва Шри-Ланка билан протокол имзоланган бўлса, 13 сентябрь куни Аргентина билан музокаралар якунланди.

Бразилия суди Х’ни блоклашни буюрди, Starlink ижтимоий тармоққа киришни чеклашга рози бўлди
5 сентябрь 2024, 01:24

Бразилия суди Х’ни блоклашни буюрди, Starlink ижтимоий тармоққа киришни чеклашга рози бўлди

Бразилия Олий суди Х’га (Twitter) киришни чеклашга қарор қилди ва блокни четлаб ўтганлик учун жарималар жорий қилди. Бунга ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск мамлакатда қонуний вакил тайинлашдан бош тортгани сабаб бўлди. Миллиардерга тегишли Starlink тортишувлардан сўнг тармоқни блоклашга рози бўлди.

Ўзбекистон ТИВ Бразилия ва Хитойдаги сув тошқинлари юзасидан ҳамдардлик йўллади
3 май 2024, 13:42

Ўзбекистон ТИВ Бразилия ва Хитойдаги сув тошқинлари юзасидан ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бразилия ва Хитойда юз берган сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик йўллади. 29 апрель куни бошланган ёмғирлар сабабли Бразилияда 29 киши ҳалок бўлган, 60 киши бедарак йўқолган. Хитойда эса юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган.

Тошкентда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин
11 октябр 2023, 10:20

Тошкентда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ва Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти учрашувида Бразилия ҳукумати Тошкентда элчихона очиш масаласини ўрганиб чиқаётгани маълум қилинди.

БРИКСга яна 6 та давлат қўшилади
24 август 2023, 13:13

БРИКСга яна 6 та давлат қўшилади

Жанубий Африка Республикасидаги саммитдан сўнг БРИКСга 6 та давлат — Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон, Саудия Арабистони ва БАА қўшилиши маълум бўлди. ЖАР президенти Сирил Рамафоса бу мамлакатлар иттифоққа қўшилиш учун таклиф этилганини тасдиқлади.

Хитой ва Бразилия юанда савдо қилишга келишиб олди
30 март 2023, 13:18

Хитой ва Бразилия юанда савдо қилишга келишиб олди

Бразилия ва Хитой юанда савдо қилиш бўйича келишувга эришди ва қўшма ҳисоб-китоб палатаси ташкил этилганини эълон қилди. Бу икки давлат ўртасида ўз валюталарини АҚШ долларига алмаштирмасдан тўғридан-тўғри савдо қилиш имконини беради.

Бразилияда тартибсизликлар сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди
9 январь 2023, 12:48

Бразилияда тартибсизликлар сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Январь охиригача Бразилия пойтахтида собиқ президент тарафдорлари уюштирган тартибсизликлар сабаб фавқулодда ҳолат жорий этилди. Воқеа фонида штат губернатори ишдан бўшатилди. Намойишчилар ҳукумат биноларига бостириб кирди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди. Президент намойишчилар жазоланишини айтди.

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади
6 июнь 2022, 19:13

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 февраль 2022, 22:39

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ Россиядан хавфсизлик чоралари бўйича жавобни қабул қилгани, Донбассда сукунат режимини бузиш ҳолатлари кескин ошгани, Туркманистон президентлигига иккинчи номзоднинг маълум қилингани, Бельгияда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 декабрь 2021, 23:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

«Толибон»нинг Афғонистон университетлари маблағ етишмаслиги сабабли ёпиқлигича қолишини маълум қилгани, Ҳиндистоннинг январдан 15 ёшдан ошган ўсмирларни эмлашни бошлаши, Ямандаги исёнчиларнинг Саудия Арабистонига 400 дан ортиқ ракеталар учиргани, Таиланд пойтахтида янги йил тадбирлари коронавирус сабабли бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 декабрь 2021, 23:09

Жаҳон янгиликлари дайжести

Гонконгдаги Жаҳон савдо марказида катта ёнғин содир бўлгани, КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг укаси вафот этгани, Бразилияда мэр ва депутат парк тақдири ҳақидаги баҳсни рингдаги дуэль орқали ҳал қилгани, Японияда коронавируснинг омикрон штаммига чалинишга доир 15 та янги ҳолат аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 ноябрь 2021, 22:46

Жаҳон янгиликлари дайжести

Байденнинг ваколатларини вақтинча вице-президент Камала Харрисга топшириши, Грецияда COVID-19га қарши вакцина олмаганларнинг ёпиқ жойларга бориши тақиқланаётгани, Туркияда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган Фетхуллаҳ Гюленнинг ўлими тўғрисида хабарлар тарқалгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 октябр 2021, 22:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда яна карантин чекловлари ўрнатилгани, Европарламентнинг Алексей Навальнийни мукофотлагани, Facebook ўз номини ўзгартирмоқчи экани, Буюк Британияда коронавируснинг «дельта» штаммидан ҳам кучлироғи тарқалгани, биткоин нархининг рекорд даражага етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 сентябрь 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Сальвадорда биткоиннинг расмий тўлов воситаси сифатида тан олингани, Тожикистон раҳбарининг ҳарбийларни жанговар тайёргарликни оширишга чақиргани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 август 2021, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШнинг Бразилияга НAТОнинг глобал ҳамкори бўлишни таклиф қилгани, Венесуэланинг миллий валютасини яна деноминация қилаётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Аргентина Бразилияни мағлуб этиб, Америка кубогида чемпион бўлди
11 июль 2021, 15:52

Аргентина Бразилияни мағлуб этиб, Америка кубогида чемпион бўлди

Америка кубоги турнирида Аргентина ҳамда Бразилия терма жамоалари финалда ўзаро куч синашишди. Мазкур учрашувда Аргентина 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпион бўлди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 июль 2021, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШда федерал даражада ўлим жазосига мораторий жорий этилгани, Париждаги «Шарль-де-Голль» аэропортида иш ташлаш, Бразилия парламентининг аёлларга нисбатан психологик зўравонликни жиноят деб тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 июнь 2021, 20:37

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроилда деярли барча карантин чекловларининг бекор қилиниши, парранда гриппи H10N3 штамми билан касалланиш ҳолатининг илк бор қайд этилгани, Бразилиянинг мамлакат чегаларини ёпаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг