Буюк Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади. Мамлакат билан бу жараёнда техник ёрдамни кенгайтиришга ҳамда мутахассисларнинг халқаро савдо соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга келишилди.
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги аёлларга нисбатан ўтакетган нафрат — мизогинияни экстремизмга тенглаштириш режаларини эълон қилди. ИИВ раҳбари экстремизмнинг ортиб бориши Британия демократиясига таҳдид солаётганини таъкидлади.
Британия ҳукумати «чекмайдиган авлод»ни яратиш мақсадида Англияда 2008 йилдан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу 2040 йилга бориб ёшлар орасида чекишни деярли тамомила тўхтатиш имконини беради, — дейилади хабарда.
2019−2022 йилларда Буюк Британия бош вазири бўлган Борис Жонсон пандемия давридаги зиёфат тергови туфайли депутатликдан истеъфога чиқишини маълум қилди.
Швецияда банкротга учраган компаниялар сони рекорд даражага етгани, АҚШ Адлия вазирлигининг президент Жо Байден уйида режали тинтув ўтказгани, ширин ичимликларнинг эркакларда калликни келтириб чиқаришга алоқадорлиги аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида
Москва Лондон санкцияларига жавобан Буюк Британиянинг 13 нафар амалдорларини, шу жумладан, бош вазир Борис Жонсон, адлия вазири Доминик Рааб, ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс, мудофаа вазири Бен Уоллес ва хаттоки собиқ бош вазир Тереза Мэйни ҳам Россияга киришини таъқиқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг