Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтяпти. Айтишларича, ёш футболчи учун инглизлар 40 млн евро тўлайди. Шу баҳона «Газета.uz» Ҳусановнинг 2024 йил ёзида берган интервьюсини эслатади. Унда Абдуқодир қандай қилиб «Бунёдкор» ўринбосарлари таркибига киролмай, охири «Ланс»га ўтгани ҳақида сўз боради.
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон билан янги келишувга эришди. Унга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қарз Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Андижон» — «Бунёдкор» ўйинида рақибини «ҳазиллашиб» тепган Усмонали Исмоналиевни (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштирди. Жамоадошини зарбадан сўнг йиқилишга мажбурлаган Фарҳод Бекмуратовга ҳам (Андижон) жарима қўлланди. Ҳолат видеоси тармоқларда миллионлаб марта кўрилди.
«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клуб ҳуқуқшунослари Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш бўйича ФИФА қарорини юмшатиш устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилади.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клубини бразилиялик футболчиларга қарийб 9,2 миллион евро (тахминан 124 миллиард сўм) тўлаш мажбуриятини юклади. Томонлар ўртасидаги молиявий можаролар 2010 йилдан бери давом этиб келмоқда.
Россиялик мутахассис Александр Крестинин пойтахтнинг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийига айланди. Бунгача у Қирғизистон футбол терма жамоаси бош мураббийи эди.
«Бунёдкор» футбол клуби 393 нафар ходимларининг октябрь ойи учун 1 млрд 532 млн сўмдан кўпроқ ойликларини тўлаб беришни кечиктирган. Клуб айни вақтда ҳомийси ҳисобланган «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан маблағлар ажратилаётганлигини маълум қилган.
«Ўзбекнефтгаз» ҳолдинг корпорацияси раиси Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клубининг президенти бўлди. Компания жамоага ҳомийлик қилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг