«бухоро» тегли мақолалар


Бухорода криптоактивлар ноқонуний айланмасида айбланган 17 ёшли йигит иши ёпилди
6 январь 2025, 12:24

Бухорода криптоактивлар ноқонуний айланмасида айбланган 17 ёшли йигит иши ёпилди

Бухоронинг Жондор туманида яшовчи 17 ёшли йигит 17 млрд сўмлик (1,3 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний айланмасида гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Йигит айбига иқрор бўлгани ва терговга ёрдам бергани учун жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.

Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди
6 декабрь 2024, 11:22

Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди

Бухоро вилоятининг Муҳандислик институтида 4-босқич талабаси олийгоҳ ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди. Ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси суриштирув ўтказмоқда.

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида скутер ва мопедлар ҳаракати тақиқланди
3 декабрь 2024, 15:49

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида скутер ва мопедлар ҳаракати тақиқланди

Бухоронинг тарихий қисмида скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Тегишли ҳудудларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда.

Бухоро вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари алмашди
2 декабрь 2024, 10:58

Бухоро вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари алмашди

Ҳафиза Артикова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаган Феруза Ибрагимова эса бошқа ишга ўтди.

Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар этиб тайинланди
30 ноябрь 2024, 17:18

Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар этиб тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Адилов тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бухорода ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади
29 ноябрь 2024, 20:05

Бухорода ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади

Президент Бухоро ҳокимининг ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш режаларидан қониқмади ва инвестиция, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш соҳаларини яхшилаш кераклигини айтди. Вилоятдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиб, шу учта йўналиш устида ишлайди.

Бухородаги хонадонда газ портлаши ортидан эр-хотин вафот этди, уларнинг 2 қизи жароҳатланди
28 ноябрь 2024, 17:24

Бухородаги хонадонда газ портлаши ортидан эр-хотин вафот этди, уларнинг 2 қизи жароҳатланди

Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Ундан оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати олди. Хусусан, ота ва она воқеа оқибатида вафот этди, 2 нафар вояга етмаган қиз шифохонада.

Бухоро ССБга янги раҳбар тайинланди
25 октябр 2024, 11:44

Бухоро ССБга янги раҳбар тайинланди

Элёр Олтиев Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бухорода ўзганинг ерини олиб бериш эвазига фуқародан 3000 доллар пора олган кадастрчи ушланди
19 сентябрь 2024, 01:44

Бухорода ўзганинг ерини олиб бериш эвазига фуқародан 3000 доллар пора олган кадастрчи ушланди

Бухорода Кадастрлар палатаси туман филиали етакчи муҳандиси қўлга олинди. У фуқародан бошқа тадбиркорга тегишли ерни рўйхатдан ўтказиб бериш учун 3000 доллар олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бухорода Мирзиёев ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди (фото)
8 сентябрь 2024, 11:38

Бухорода Мирзиёев ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди (фото)

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташриф буюриб, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Улар биргаликда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини кезди.

Бухорода фермер хўжаликлари қарийб 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
19 июль 2024, 20:56

Бухорода фермер хўжаликлари қарийб 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бухоро туманидаги фермер хўжаликлари масъуллари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бухорода аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, икки қизини калтаклади
14 июль 2024, 18:48

Бухорода аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, икки қизини калтаклади

Жондор туманида аёл хориждаги эри уларнинг ҳолидан хабар олмаётгани ва етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳли чиқиб, 3−4 ёшли қизларини калтаклади. Бухоро ИИБга кўра, ҳолат бўйича тергов бошланди ва суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганмоқда.

Рақобат қўмитаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари»га нисбатан иш қўзғатди
12 июль 2024, 17:00

Рақобат қўмитаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари»га нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси томонидан «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Корхона «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси маркази учун электр энергия тарифларини ошириб қўллаган. Бунинг оқибатида 115 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланган.

Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган компания раҳбари қамоққа олинди
1 июль 2024, 11:44

Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган компания раҳбари қамоққа олинди

Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйлар қуриш билан шуғулланган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шаҳарнинг Ислом Каримов ва Садриддин Айний кўчаларидаги кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралди.

Бухородаги боғчада эркак ўғли билан жанжаллашган 5 ёшли болани урди
28 июнь 2024, 23:18

Бухородаги боғчада эркак ўғли билан жанжаллашган 5 ёшли болани урди

Бухоро вилояти Олот туманида фуқаро боғчада фарзанди билан жанжаллашган 5 ёшли болани уриб, жароҳат етказди. Бола шифохонага олиб борилди, эркакка нисбатан текширув бошланди.

Япония Бухородаги тиббиёт ташкилотларига 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди
12 июнь 2024, 13:12

Япония Бухородаги тиббиёт ташкилотларига 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди

Япония ҳукумати Бухоронинг Ромитан ва Пешку туман тиббиёт бирлашмаларига умумий қиймати тахминан 182 минг долларлик тиббиёт жиҳозларини топширди. Шифохоналарга рентген диагностика ускунаси ва операция учун мўлжалланган ускуналар етказиб берилди.

Президент Бухорони 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси, «Янги Ўзбекистон» массиви ва боғи лойиҳалари билан танишди
5 июнь 2024, 16:41

Президент Бухорони 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси, «Янги Ўзбекистон» массиви ва боғи лойиҳалари билан танишди

Бухоро ҳудудини 3831 гектарга кенгайтириш режалаштирилмоқда. Шаҳарда «Янги Ўзбекистон» массиви ва «жуда баланд бўлмаган стела»ли истироҳат боғи, тарихий обидалар макетлари, рақамли панорама ва бошқа объектлар қурилади. Президентга шаҳарни 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси тақдим этилди.

Президент Бухорода газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишига старт берди
31 май 2024, 19:48

Президент Бухорода газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишига старт берди

Президент томонидан Бухоро вилоятида учта йирик объект — MTO газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва Бухоро халқаро аэропорти қурилиши бошланди.

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди (фото)
31 май 2024, 14:43

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди (фото)

Бухоро вилоятига борган Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Президент, шунингдек, мажмуадаги «юз йил вайрон бўлиб ётиб», тикланган Тоқи миёна дарвозасини кўздан кечирди. «Энди бу ердаги ҳар бир обидага битиклар ёзиб қўйиш керак», — деди у. Фото.

Бухорода жадидлар мероси музейи очилади
31 май 2024, 11:40

Бухорода жадидлар мероси музейи очилади

Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи очилади. У Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига киритилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг