«Ўзтемирйўлйўловчи» жой ва чипталар етишмовчилиги муаммосини поездлар сонини кўпайтириш орқали ҳал қилмоқчи. Ташкилот йил охиригача 28 та, 2025−2026 йилларда эса 80 та йўловчи вагони харид қилади. Эски вагонлар бирин-кетин рўйхатдан чиқарилмоқда.
Ўзбекистонда поездларнинг купе вагони чипталари нархидан кондиционер учун тўлов чиқариб ташланди ва бу хизмат бепул бўлди, деб хабар қилди Рақобат қўмитаси. Агар йўловчиларда кондиционер ишламаётгани ҳақида далиллар бўлса, уларга компенсация тўланади.
Тармоқларда Ангрен туманида юк поездининг 7 та вагони рельсдан чиқиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳолат хусусий компанияга қарашли темирйўлда, юк тушириш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида содир бўлганини билдирди.
«Ўзбекистон темир йўллари» холдинг компаниясига айлантирилади. Президент аҳоли чипта сотишдаги коррупция, вагонлардаги шарт-шароитлар ва хизмат кўрсатишдан норозилиги ҳамда соҳага ислоҳотлар зарурлигини маълум қилди. Юк ташувчи темир йўл станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш таклиф этилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг