Қўқон шаҳрида блогер фуқароларга сохта тўппонча ўқталиб, буни видеога олди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Блогер йил бошида ҳам автомобиль йўлида столга ўтирганча овқатланаётгани учун жаримага тортилганди.
Ижтимоий тармоқларда Хoliqjon Vines тахаллуси билан танилган вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг шериклари эса 5 суткага қамалди. Улар Бухорода автомобилда йўл белгисига қасддан шикаст етказиш ҳолати тасвирланган видео тарқатган.
Тошкентда икки вайнер аёл эридан калтак еб, ота уйига борганда отаси ҳам бунга қизининг ўзини айбдор қилиб, ортга қайтариб юборгани акс этган видео ишлаганди. Суд буни тазйиқ, зўравонлик ва жинс бўйича камситишни тарғиб қилувчи маҳсулот деб топиб, уларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.
Ижтимоий тармоқларда ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилиши, яъни кешбэк олиш Ислом динига зидлиги борасида видео тарқалганди. Фатво маркази бундай хулосани рад этиб, улардан фойдаланиш мумкинлигини билдирди.
Прокуратура вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят ишини қайта малакалади. Qalampir маълумотларига кўра, Маннопов операция қилинган Тошкентдаги хусусий клиникада пластик жарроҳ, лаборант ва УЗИ-мутахассиси малака тоифасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.
ССВ вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан Star Med Center клиникасида ўтказилган текширув натижаларини эълон қилди. Хусусан, беморга тиббий хизмат кўрсатишда қатор лицензия талаб ва шартлари бузилгани, уни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмагани аниқланди.
Вайнер Dili.me ва унинг шериклари фуқарони уриб, жароҳат етказгани айтилмоқда. Бош прокуратура уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва блогер 10 март куни ушланганини маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ССВ вайнер Фарҳод Маннопов ўлими бўйича лаборатор таҳлил ва МСКТ текширувлари натижаларини эълон қилди. Айтилишича, беморга риносептопластика амалиёти учун наркоз берилган, бироқ операция даврида аҳволи ёмонлашиб, ўлим қайд этилган. Ҳозирда Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг