Кузда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади ва хориждаги энг фаол ватандошлар тақдирланади. Қолаверса, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус онлайн машғулотлар ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Туркиянинг сўнгги 100 йиллик тарихидаги энг кучли зилзила бу мамлакатда яшовчи ўзбекистонликлар ҳаётига ҳам таъсир қилди. «Уйим кўз олдимда қулади», — дейди улардан бири. «Уйда овқатланиб, машинада тунаяпмиз», — дейди бошқа бир ватандош. «Газета.uz» Туркиядаги ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.
«Газета.uz» Россияда халқаро санкциялар эълон қилинганидан сўнг рубль кескин қадрсизланиб, нақд пул ва валюта тақчиллиги кузатилаётган, нархлар кескин ошган шароитда яшаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди. Улар санкциялар ва курснинг тушиб кетиши даромадлари ҳамда улар ишлаётган компанияларга қандай таъсир кўрсатгани, атрофидаги ҳолат ва Москвадаги вазият ҳақида сўзлаб беришди.
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистоннинг Нур-Султондаги элчихона, Олма-ота ва Ақтаудаги Бош консулхоналар одатдаги тартибда фаолият юритаётгани ҳамда ўзбекистонликлар, шу жумладан, талабалар билан доимий мулоқот ўрнатилганини маълум қилди. Қўшни давлатдаги ватандошлардан жорий этилган чекловларга амал қилиш сўралди. Нур-Султон, Олмаота ва Актаудаги дипломатик ваколатхоналарнинг телефон рақамлари эълон қилинди.
Хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида президент қарори билан «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди. Унинг фаолиятини бошлаш учун 5 млрд сўм ажратилади. Фондни Васийлик кенгаши бошқаради, унга эса Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев раислик қилади.
Хориж мамлакатларида доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади. Улар давлат божи ва бошқа тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари орқали тўлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг