«Газета.uz» мухбири Санжар Саид ноодатий маршрут орқали Сурхондарёга велосаёҳатга чиқди. У илк мақоласида шу каби саёҳатларга тайёргарлик кўриш, сафар афзалликлари ва қийинчиликлари, харажатлар ҳақида маълумот берди, ўз тавсиялари ва дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.
Дам олиш кунлари Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда жабрланувчилар «Газета.uz»га маълум қилишди. Иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ИИО ходимлари бўлган.
«Газета.uz» оғир ЙТҲга учраган велошоссе бўйича Осиё чемпиони Анна Кускова ва Велоспорт федерацияси билан велосипедчиларни машина уриб юбориши ҳақида суҳбатлашди. Ҳамма бирдек жазога тортилмаслиги ҳайдовчиларни қоида бузишга ундаб, Ўзбекистонда халқаро мусобақалар ўтказишни ҳавф остига қўймоқда.
Велосипедчи Николай Сдержиковни якшанба куни эрталаб Тошкент-Чорвоқ йўлида машина уриб юборди. У дарҳол ўрнидан тура олмагани учун машинани эслолмаган. Велосипедчи ҳодиса тасвирларини юборган кишига 10 млн сўм мукофот пули кафолатланганини маълум қилди.
Велосипедчи Андрей Баришев Мустақиллик шоҳ кўчасида президент кортежи ўтишидан сал аввал фуқаро кийимидаги шахс томонидан калтакланди. «У менга ҳеч ким эмаслигимни айтиб бақирди, соқолимдан тортди, юзимга уриб, ҳақоратлади… Нега улар одамларга ҳуқуқи йўқ ҳайвондек муносабатда бўлишади?» — дейди у.
Фарғона йўли кўчасидаги реконструкция ишлари 2020 йилнинг охиригача битирилиши кутилган эди. Лекин белгиланган муддатдан бир йил ўтиб ҳам бу ердаги қурилиш ишлари тўхтагани йўқ. Бундан ташқари, кўчадаги янги йўл белгилари нотўғри ўрнатилган, велойўлак устида бекат қад кўтарган, янги йўлларнинг баъзи қисмлари аллақачон таъмирталаб бўлиб қолган. «Газета.uz» Фарғона йўли кўчасидаги муаммолар ҳақида репортаж тайёрлади.
Ўзбекистонда илк бор ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди. Йўл ҳаракатининг турли иштирокчилари ва муҳандислар кўча ва йўллардаги хавфсизлик, болаларга ЙҲҚни ўқитиш дастурлари, Тошкентда велосипед инфратузилмаси муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Европа мамлакатлари минтақада 2030 йилга қадар велосипедчилар сонини оширишни кўзда тутган режани имзолади. Ҳукуматлар пиёда сайр қилувчилар сонини оширишни ҳам мақсад қилган. Ушбу чоралар йўллардаги тирбандликлардан халос бўлиш, шаҳар муҳитидан самарали фойдаланишга имкон беради, деб ҳисобламоқда экспертлар.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 25 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида 20 ёшли велосипедчини туртиб юборди. Оғир тан жароҳати олган вилосипедчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
Марғилонда Cobalt қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг