Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди. Ўзбекистон — Венгрия саммитнинг асосий тадбирлари сешанба куни бўлиб ўтади.
Венгрия томонининг таклифига биноан, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф давомида Венгрия президенти ва бош вазири билан бир қаторда мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида мамлакатнинг Венгриядаги дипломатик ваколатхонасини ҳам бошқаради.
Ўзбекистон президенти телефон орқали мулоқотда Венгрия ҳукумати раҳбарини «ФИДЕС» — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.
«Ипотека-банк»нинг 75 фоиз давлат улушини сотиб олишни режалаштирган Венгриянинг ОТP Bank банки Ўзбекистондан битимни кечиктиришни сўради. Кечикишга Украинадаги уруш сабаб қилиб келтирилди.
Александр Вучич Сербия президентлиги сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди. У сайловчиларнинг камида 60 фоизлик овозини тўплади. Шунингдек, Венгрияда ҳам парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда амалдаги бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги коалиция ғолиб бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Қолаверса, учрашувда давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинишини айтиб ўтди.
Украинада COVID-19 дельта штаммининг 11 варианти аниқлангани, Польша 15 декабрдан Беларус билан чегарада тўсиқ қуришни бошлаши, Қозоғистонда уй портлаши оқибатида 10 кишининг яралангани ва 3 кишининг ҳалок бўлгани, Автрия ва Венгрияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2022 йилда Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг Шавкат Мирзиёевнинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган мурожаатида айтилди.
Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлиги ходимлари Венгрияда «Пакш-2» атом электр станциясини қуриш тажрибасини ўрганадилар. Бундан ташқари, ўзбекистонлик абитуриентларни Будапешт техника ва иқтисодиёт фанлари университети ва Дунауйварош университетида грант асосида ўқитиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия бош вазири Виктор Орбан президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди. Томонлар ўзаро муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва коронаиврус пандемиясининг оқибатларига қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.
Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Ўзбекистон ҳудудларида 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланиб, шунингдек, яна 76 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига келишилди.
Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи давомида атом соҳасида ҳамкорлик, OTP банки ва Debrecen университети филиалларини очиш, «Ўзбекистон-Венгрия-ЕИ» форматидаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг