АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашувчи сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари раҳбарларига нисбатан виза чекловлари жорий этилишини эълон қилди.
10 июндан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширади. Ариза берувчилар энди суҳбатга ёзилишдан олдин виза тўловларини амалга ошириши керак бўлади.
АҚШ Қирғизистон фуқароларига бериладиган сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди. Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визасига ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги йиғим бекор қилинди.
Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида тузилган баённомага киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролар мамлакатга кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди. Мазкур қоида январь ойидан кучга кирган.
Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди. Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.
Green Card дастури учун онлайн анкетани қандай тўлдириш мумкин? Фотосуратлар бўйича қанақа талаблар мавжуд? Натижаларни-чи, қаерда ва қандай текширса бўлади? «Газета.uz» мустақил равишда бепул ариза топшириш ва унинг натижасини текшириш бўйича қадам-бақадам қўлланмани тақдим этади.
Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.
13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар, шунингдек, сайёҳлик гуруҳлари учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди.
ИИВнинг маълум қилишича, виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари ўз юртиги қайтариб юборилмайди, чунки жисмоний шахслар учун чегаралар ҳозирча ёпиқ. Бундан ташқари, вазирлик республикада бўлиб туриш қоидаларини бузмаётган хорижликларнинг визалари қоидага кўра узайтирилишини қўшимча қилди.
АҚШ юқори малакали ишчилар учун H-1B меҳнат визаларини беришни мураккаблаштирди. Хорижлик ишчиларни иш билан таъминлаш учун «махсус касблар» сони камайтирилади.
Ўзбекистонда хорижлик фуқаролар учун визаларнинг амал қилиш муддати автоматик равишда 1 ноябргача узайтирилди.
АҚШ ҳукумати пандемия сабабли онлайн таълимга ўтган чет эллик талабалар учун визаларни бекор қилиш режаларидан воз кечди. Олдинроқ, Гарвард университети ва Массачусетс технология институти, шунингдек 17 штат ва Колумбия округи расмийлари Трамп маъмуриятининг ушбу қарори бўйича судга мурожаат қилишган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп йил охиригача чет эллик мутахассислар ва мавсумий ишчилар учун иш визаларини беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Трамп пандемия даврида устувор ўринда америкаликларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилган.
Ўзбекистонда даромадлари юқори ва академик ютуқлари кўп бўлган одамларни жалб қилиш учун янги — Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион виза тури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, сайёҳлик тўловларини ҳисобга олишнинг ягона тизими ҳамда иккита халқаро назорат-ўтказиш пунктида Fast Track механизми жорий қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг