Сешанба куни Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Унинг Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон 2025 йил IV ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши муносабати билан Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти этиб сайланди. «Тошкентда ўтадиган 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш Янги Ўзбекистон учун жаҳон ҳамжамияти олдидаги жиддий синовлардан бири», — дея таъкидлади Отабек Умаров.
2025 йил Тошкент илк бор йирик комплекс мусобақа — IV ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Отабек Умаров номзодини Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига илгари суради. «ООК вице-президентлигига кўрсатилаётган номзод айни пайтда энг муносиб вакил деб айтишим мумкин», — деди МОҚ президенти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг