«Сен дунёга кераксан» хайрия жамоаси Тошкент вилоятида яшовчи 40 бола учун якшанбани унутилмас кунга айлантирди: уларга Тошкент шаҳри бўйлаб зоопарк, муз саройи, пиццерия, масжид ва боғга саёҳат уюштирилди. «Меҳрнинг бир куни» акциясидан «Газета.uz» репортажи.
«Сен дунёга кераксан» кўнгиллилар жамоаси Рамазон ойида Тошкент шаҳрида «Йўлда ифторлик» лойиҳасини ўтказиб, 21 мингдан зиёд рўзадорга сув ва хурмо тарқатди. Шунингдек, Тошкент вилоятида кам таъминланган оилалар учун 100 кишилик ифтор дастурхони ёзилди, 20 нафар болага велосипед тақдим этилди. Фото.
Президент Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб белгилашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ташкилот соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳукумат қарори билан Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Унда кимлар волонтёр бўлиши, қайси тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкинмаслиги белгиланди.
«Пандемия даврида ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди», — дея Комил Алламжонов Тошкент ҳокимининг волонтёрлик ҳақидаги сўзларига фикр билдирди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жавоби акс этган тўлиқ видеони тақдим этиб, ҳоким «ёлғиз қолган, камбағалларга ёрдам беришга бўлган самимийлик ва фирибгарликлар ўртасидаги нозик чизиқни» кўрсатишга уринаётганини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг