Гаагадаги Халқаро жиноий суди Россиянинг узоқ масофага учувчи авиацияси ва Қора денгиз флоти қўмондонларини ҳарбий жиноятларни содир этганликда гумон қилиб, ҳибсга олишга ордер берди. Суд улар ўтган қишда Украина энергетика инфратузилмасига қилинган ракета ҳужумлари учун жавобгар, деб ҳисоблайди.
Гаагада МН17 рейси Донбасс осмонида ҳалокатга учрагани (8 йил аввал 298 киши ҳалок бўлганди) иши бўйича ҳукм чиқарилди. Игорь Гиркин, Сергей Дубинский ва Леонид Харченко сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд самолёт РФ ҚКнинг «Бук» ракета тизимидан уриб туширилганини аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг