Грузиядаги сайловчилар коллегияси Михаил Кавелашвилини янги президент этиб сайлади. 53 ёшли депутат ва собиқ футболчи ягона номзод эди. Бу лавозимга уни «Грузин орзуси» ҳукмрон партияси илгари сурди. Амалдаги президент Зурабишвили аввалроқ ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишдан бош тортганди.
АҚШ мамлакатда «демократияга путур етказганлик учун жавобгар» бўлган 20 нафар Грузия фуқаросига нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Рўйхатга вазирлар, парламент аъзолари ва ички ишлар ходимлари киритилган.
Грузия Конституциявий суди президент ва мухолифатнинг октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини кўплаб қоидабузарликлар туфайли бекор қилишни талаб қилган даъволарини рад этди. Қарор тўққиз судьянинг етти нафари томонидан қўллаб-қувватланди. Мамлакатда намойишлар давом этмоқда.
Грузияда 5 кундан бери ҳукуматнинг ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокараларни тўхтатиш қарорига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Полиция сув ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда, намойишчилар бунга жавобан баррикадалар қуриб, мушак отмоқда. Бунда жами 200 дан ортиқ киши қўлга олинди.
Тбилисида Европа интеграцияси бўйича музоракаларнинг бекор қилинишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Икки кунда 150 дан ортиқ киши қўлга олинди, 10 нафар полициячи жароҳатланди. Президент полиция ҳаракатларини «Россия услубидаги қатағонлар» билан таққослади.
Грузия бош вазири 2028 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралардан воз кечилганини эълон қилди. Шундан сўнг Тбилисида бир неча минг киши йиғилди. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлди. Президент Саломе Зурабишвили ҳам намойишга қўшилди. Жараён давомида 43 киши қўлга олинди.
Грузияда парламент сайлови натижаларига қарши бир неча юзлаб кишилар норозилик намойишини ўтказди. Унда президент ҳам қатнашиб, халқаро етакчилар билан гаплашгани ва суҳбатдошлари ҳам натижаларни тан олмаганини айтди. Акцияда асосий талаб халқаро ташкилотлар кузатувида янги сайлов ўтказиш бўлди.
АҚШ ва Европа Иттифоқи Грузияда ўтган парламент сайловларида йўл қўйилган барча қоидабузарликларни текширишга чақирмоқда. Грузия президенти эса сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ва фуқароларни норозилик намойишлари ўтказишга чорлади.
Ҳукмрон «Грузин орзуси» Грузиядаги парламент сайловларида 52,2 фоиз овоз олди, тўртта мухолифат блоки жами 37,3 фоиз овозни қўлга киритди. Мухолифат сайлов натижаларини тан олмаслигини ва норозилик намойишларини бошлаш ниятида эканини маълум қилиб улгурди.
Экзит-пол натижаларига кўра, ҳукмрон «Грузин орзуси» партияси Грузиядаги парламент сайловларида шартли равишда 56,1% овоз олди. Аммо ҳукмрон партия ҳам, мухолифат ҳам ўз ғалабасини эълон қилди. МСК яқин соатларда натижалар бўйича дастлабки маълумотларни тақдим этади.
Грузияда, таҳлилчилар фикрича, тарихий аҳамиятга эга бўладиган парламент сайловларига 3 кун қолди. Миллиардер Бидзина Иванишвили бошчилигидаги ҳукмрон партия сайловларни «уруш ва тинчлик ўртасидаги», мухолифат эса Европа ва россияпараст келажак ўртасидаги референдум деб атамоқда.
Грузия Конституциявий суди мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қарши даъволарни кўриб чиқишни бошлади. Даъвогарлар Грузия президенти, нодавлат ташкилотлар, мухолифат депутатлари ва медиаташкилотлар ҳисобланади.
Ўзини Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк сифатида намоён қилувчи Грузия ноёб архитектураси, миллий таомлари ва қизиқарли анъаналари билан ажралиб туради. Июнда «Газета.uz» мухбири Нуруллоҳ Шарипов Кавказнинг ушбу гўзал мамлакатида бўлди. Саёҳат Easybooking компанияси ёрдамида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатди. Мамлакатда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши номзодга кўрсатилган қадамлардан чекиниш деб баҳоланди. Еврокенгаш, шунингдек, Тбилисини «кузги парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга» чақирди.
Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.
АҚШ «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан ўнлаб Грузия фуқароларига, жумладан, Грузия парламенти аъзолари ва хавфсизлик ходимларига нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси вакили «ҳеч ким санкциялардан қўрқмайди», дея жавоб қайтарди.
Грузия парламенти мамлакат президенти Саломе Зурабишвилининг «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонунга қўйган ветосини четлаб ўтди. Ҳукмрон партия оммавий норозиликларга қарамай, ҳужжатни қабул қилди. Европа Иттифоқи бундан «чуқур афсусдалигини» билдирди.
АҚШ Давлат департаменти баҳсларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга жавобан Грузиядаги «демократияга путур етказиш»да айбдор бўлганларга нисбатан виза чекловларини жорий қилмоқда. Грузиядаги мухолифат ва маҳаллий ОАВ бу ҳужжат Россия қонунчилигига ўхшаш эканидан норози.
Европа Иттифоқининг тўртта давлати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар қўллашни таклиф қилмоқчи. Эҳтимолий чекловлар қаторига Грузия фуқаролари учун ЕИда визасиз режимни бекор қилиш киради.
Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини якуний ўқишда маъқуллади. Ҳужжатга қарши оммавий норозиликлар қарийб бир ой давом этди. Ғарб давлатлари ҳам расмийларни танқид қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг