Пойтахтда 9 ноябрда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади. Ҳокимлик ташкилотлар, корхона ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди.
Кўп йиллик, ноёб ва ўзига хос дарахт турлари ҳақида маълумот берувчи MonumentalTrees.com халқаро рўйхатига Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги турли дарахтлар ҳам киритилди. Уларнинг ёши салкам 600−1500 атрофида.
Мирзо Улуғбек туманида 2 нафар шахс ўзга бир фуқаронинг уйи олдидаги дарахтни яширин равишда кесиб кетди. Улар қўлга олинган, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги боғчада қўшимча бино қуриш вақтида 30 туп қимматбаҳо, 1 туп кам қимматли дарахтни кесиб ташлаган корхона табиатга 260 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Экология вазирлиги аэрокосмик тасвирлар орқали 5 ва ундан катта ёшли 254 млн дан ортиқ дарахтнинг рақамли харитасини тузди. 200 мингдан ортиқ дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди. Тошкент шаҳрида эса дарахтлар синов тариқасида паспортлаштирилади.
Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган. У бундан буён экологик вазиятни яхшилаш ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.
Шохларни берухсат кесганга жарима, дарахтларни йўқ қилганга 10 йил қамоқ ёки 8 млн доллар, зарарни қоплаш учун 10 йил давомида кўчат экиш ва парваришлаш мажбурияти. «Газета.uz» АҚШ, Европа ва Россияда дарахтзорларни йўқ қилганлик учун жазоларни ўрганди ва уларни Ўзбекистондагилари билан таққослади.
Экоблогер «O‘rikguli» пойтахтдаги дарахтлар «пала-партиш» суғорилиб, сув «исроф қилинаётганини» танқид қилди. «Газета.uz» бунга масъул ташкилот билан боғланди. Бошқарма бошлиғи буни тизимда ходим етишмаслиги, қолаверса кўплаб янги объектлар бошқарма балансига ҳали бери киритилмагани билан изоҳлади.
Экоблогер «O‘rikguli» дарахтларга озор бермасликка чорловчи плакатлар суратини тармоқларга жойлади. У «Газета.uz» билан суҳбатда бундан мақсад кўчаларга ҳадеб арча эмас, ҳудудга мос келадиган дарахтларни экиш, уларнинг остини бетонламасдан, тагида ҳам жон борлигини тушунтириш экани ҳақида гапирди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 2 та йирик чинор номаълум шахслар томонидан ёқиб кетилди. Экобошқарма ҳолатни ўрганмоқда. «Дарахтлар қурилиш учун ёқилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга мос эмас», — дея изоҳ берди бошқарма.
Ўтган йили Чилонзор ва Яккасаройда рўй берган шов шувли ҳолатларга қарамасдан Мирзо Улуғбек туманидаги яна ўнлаб дарахтлар илдизи шикастлантирилди. Айбдорлар жаримага тортилди.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.
Пойтахтнинг Катта Миробод маҳалласида тахминан 5 та дарахтни сунъий равишда қуритиш учун уларнинг тагига дизель ёқилғиси қуйилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ишни шу ерда қурилиш ишларини олиб бораётган компания қилган бўлиши мумкин.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 23-сонли мактаб ҳудудида ноқонуний равишда 7 туп қайрағоч дарахти кесилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарлар 2,7 млн сўм жаримага тортилди, қолаверса, 592 минг сўмлик зарар ҳам қўлланилди.
Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг