Германия полицияси гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи «Гидра» даркнет платформасининг серверларини ёпди. Умумий суммаси 23 млн еврога тенг 543 биткоин платформа билан боғлиқ ҳисоблардан мусодара қилинди. Маълумотга кўра, бу дунёдаги энг кўп товар айланмасига эга бўлган ноқонуний савдо майдончаси бўлган бўлиши мумкин.
Даркнетдаги форумлардан бирида бир неча миллион Telegram фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар базаси жойлаштирилган. Базадаги маълумотлар телефон рақамлар ва никнеймлар кўринишида бўлган. «Газета.uz» ушбу маълумотлар базасини текширганда, унда 50 мингдан ортиқ Ўзбекистонда рўйхатга олинган телефон рақамлари мавжудлигини аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг