Учинчи чорак якунига кўра, деярли барча банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ижобий даражада сақланиб қолди. Spot`нинг ёзишича, энг даромадли банклар учлигига фақат давлат иштироки юқори бўлган — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк ва Ипотека банк кирган. 4 та тирожат банки эса зарар кўришда давом этмоқда.
70 фоиз респондентлар 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган. 37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини, шунингдек, 23,6 фоиз респондентлар жамғармалари ўртача 1 ойгача етишини айтишган.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Ушбу маблағлар Тошкент ҳокимлиги бюджетини қўллаб-қувватлаш, Президент мактабларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сурхондарёда касалхоналар ҳамда карантин марказлари қуриш ва бошқа мақсадларда сарфланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг