Тошкент шаҳри ҳокимияти пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланаётганини маълум қилди. Йўл бўйида рухсатсиз қурилган биноларнинг аксариятида тўхташ жойлари йўқлиги ва улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилгани таъкидланди.
Пойтахт ҳокими ёшлар билан учрашувдан сўнг, хизмат автомобилига боргунича журналистлар унга савол билан мурожаат қилишга уринишди. Ундан ҳеч бир қарорсиз реклама баннерлари бузиб ташланаётгани ҳақида сўралганида, у саволни жавобсиз қолдирди ва қадамини тезлаштирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг