«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон билан янги келишувга эришди. Унга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қарз Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.
«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клуб ҳуқуқшунослари Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш бўйича ФИФА қарорини юмшатиш устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилади.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клубини бразилиялик футболчиларга қарийб 9,2 миллион евро (тахминан 124 миллиард сўм) тўлаш мажбуриятини юклади. Томонлар ўртасидаги молиявий можаролар 2010 йилдан бери давом этиб келмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг