«дизель» тегли мақолалар


Қозоғистонда бензин ва дизель нархларини тартибга солиш бекор қилиниши мумкин
17 январь 2025, 21:07

Қозоғистонда бензин ва дизель нархларини тартибга солиш бекор қилиниши мумкин

Қозоғистон Энергетика вазирлиги қўшни давлатлар билан нархлардаги тафовутни бартараф этиш ва «кулранг» экспорт хавфини минималлаштириш мақсадида бензин ва дизель нархларини босқичма-босқич эркинлаштириш режаларини эълон қилди.

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш қисқариши давом этмоқда, дизель ишлаб чиқариш кескин пасайди
23 декабрь 2024, 14:41

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш қисқариши давом этмоқда, дизель ишлаб чиқариш кескин пасайди

Ўзбекистонда газ қазиб олиш ноябрь ойида ҳам пасайишда давом этди ва 3,67 млрд куб метргача тушди (2023 йил ноябрига нисбатан -3,3 фоиз). Кўрсаткич 11 ойда деярли 2 млрд куб метрга камайди. Дизель ишлаб чиқариш 37,1 фоизга, бензин 12,4 фоизга, нефть 8,7 фоизга камайди.

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этмоқда
22 ноябрь 2024, 16:59

Ўзбекистонда газ, нефть ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этмоқда

Октябрь ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш кўрсаткичи пасайишда давом этиб, 3,6 млрд кубометрга етди (2023 йил октябрь ойига нисбатан 5% кам). Бензин ишлаб чиқариш кетма-кет учинчи ой қисқармоқда. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр қуввати ишлаб чиқариш кўпайди.

«Заправкалар» ва улардаги нархлар бўйича маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга тушди
20 ноябрь 2024, 15:49

«Заправкалар» ва улардаги нархлар бўйича маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга тушди

Автомобилга бензин, метан ва пропан қуйиш, электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга туширилди. У орқали ҳайдовчилар қаерда ёқилғи қуйишни танлаши, нархларни солиштириши, «заправка»лардаги қўшимча қулайликлардан хабардор бўлиши мумкин.

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. У қачондан қатнайди?
18 ноябрь 2024, 12:33

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. У қачондан қатнайди?

Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Дизель поезди синов жараёни якунлангач, Конституция куни арафасида йўловчиларга фойдаланишга топширилади. Компания 2025−2026 йилларда вагон парки яна 70 та янгиси билан тўлдирилишини қўшимча қилди.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш қисқариши давом этмоқда, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди
21 октябр 2024, 17:33

Ўзбекистонда газ қазиб олиш қисқариши давом этмоқда, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди

Сентябрда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этди ва 3,55 млрд куб метргача камайди (2023 йил сентябрига нисбатан -5,8 фоиз). Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 99,2 минг тоннагача (-11,1 фоиз), дизелники эса 72 минг тоннагача (-5,5 фоиз) пасайди.

Истеъмол дизели импорти 2022 йилнинг биринчи яримйиллигига нисбатан 7,3 баробар ошди (аниқлаштирилди)
22 август 2024, 10:32

Истеъмол дизели импорти 2022 йилнинг биринчи яримйиллигига нисбатан 7,3 баробар ошди (аниқлаштирилди)

Йил бошидан буён 168,6 млн долларлик 206,9 минг тонна истеъмол дизели импорт қилинди, бу 2023 йилнинг январь-июлига нисбатан 22 фоиз, 2022 йилникига нисбатан эса 7,3 баробар кўп. Божхона қўмитаси ва Энерговазирлик аниқлик киритишича, дизелнинг барча турлари ҳисобга олинса, импорт қисқарган.

«Ўзбекнефтгаз» дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтирмоқчи
13 февраль 2024, 11:53

«Ўзбекнефтгаз» дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтирмоқчи

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов компания бир ҳафта ичида ҳисоб-китоблар қилиб, дизель ёнилғисининг биржага қўйиладиган нархларини 15 фоизга камайтириш чораларини кўришини маълум қилди. Шунингдек, ёнилғи ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун янгича тартиб ўрнатилади.

Президент бензин ва дизель ёқилғиси захирасини шакллантириш бўйича топшириқ берди
11 май 2023, 19:31

Президент бензин ва дизель ёқилғиси захирасини шакллантириш бўйича топшириқ берди

Президент масъулларга Ўзбекистонда бензин ва дизель ёқилғиси захирасини шакллантириш вазифасини қўйди. Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилади. Давлат раҳбари, шунингдек, йил охиригача электромобиллар учун 900 та қувватлагич ўрнатиш бўйича топшириқ берди.

Фарғонада «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш бошланди
5 ноябрь 2020, 12:44

Фарғонада «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш бошланди

Фарғона вилоятида «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш бошланди. Инвестициявий лойиҳанинг умумий қиймати 300 млн долларни ташкил этади.

ФНҚИЗ дизель нархларини пасайтирди
22 сентябрь 2020, 18:50

ФНҚИЗ дизель нархларини пасайтирди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи дизель ёнилғиси нархларини пасайтириш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, дизелнинг бир тоннаси заводнинг ўзида 5,6 млн сўмгача, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларида эса 5,5 млн сўмгача этиб белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг